Uzbekistan Airways икки йилдан ўтиб «Тошкент — Токио — Тошкент» халқаро йўналиши бўйича мунтазам парвозларни қайта тиклади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

4 августдан бошлаб парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.

Тошкентдан жўнаш: 22:05 (Тошкент вақти билан);

Токиога етиб бориш: маҳаллий вақт билан жума 09:40;

Токиодан жўнаш: 11:00 (маҳаллий вақт);

Тошкентга етиб келиш: 16:10 (Тошкент вақти билан).

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 2020 йил 1 мартдан бошлаб дунёда коронавирус тарқалиши сабабли Токиога мунтазам қатновларни тўхтатган эди.