Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида ўз жонига қасд қилган келин воқеаси ортидан унинг турмуш ўртоғига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

27 июнь куни ўзининг яшаш уйи меҳмонхонасига кириб, кийим илгичга аёллар рўмоли билан осиб, ўз жонига қасд қилган 30 ёшли аёлнинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилди.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳуманинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққан. Шунингдек, марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тайлоқ туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди. Натижада марҳума Г. И.нинг турмуш ўртоғи Х.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.