5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда Тошкентнинг Шайхантоҳур тумани Қоратош кўчасида электросамокат иштирокида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро С.В. (1995 й. т.) электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган. Натижасида электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди