Президент 6 июль куни «Қорақалпоғистон Республикасида «Нукус технопарки» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра «Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида 30 йил муддатга «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси ташки қилинади. Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлади.

Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари капитал қўйилмалар лимитларини ажратади. Бу 2023−2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.

Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.