Ёш санъаткор Шоҳрулло Абдуллаев TBRG Open халқаро лойиҳасининг Ўзбекистон номидан иштирокчиси деб эъон қилинди. Унга Лос-Анджелесда Джейсон Деруло менторлик қилди.

TBRG Open олти йилдан бери бутун дунё бўйлаб санъаткорлар ва мухлислар учун ноёб имкониятлар яратиш учун мусиқа кучидан фойдаланмоқда.

2022 йил бутун дунёдан йиғилган ёш санъаткорлар Лос-Анджелесда Джейсон Деруло билан студияда бирга-бир вақт ўтказишди ва ижро, ишлаб чиқариш, бастакорлик ҳамда мусиқа соҳасидаги муваффақиятга таъсир этувчи факторларни муҳокама қилишди. Шундан сўнг, ҳар бир санъаткор Лос-Анджелеснинг энг машҳур мусиқа масканларидан бири бўлган Wiltern Theatre саҳнасида Джейсон Дерулога ўз ижросини намойиш қилди.

«Мусиқа соҳасида қўлланмага эга ҳеч қандай китоб мавжуд эмас, шунинг учун агар сиз мусиқачи бўлишни истасангиз, бу фақат ўзингизга боғлиқ. Агар сизнинг йўлингизда катта тажрибага эга бўлган санъаткор учраса, бу сизга катта ёрдам бериши мумкин. Мазкур лойиҳада айнан шу жиҳат менга ёқади. Менимча, агар менда шундай тажрибали ментор бўлганда, мен камроқ зарбаларга дуч келган бўлардим. Мен ушбу истеъдодли артистларнинг шаклланишида иштирок этишимдан хурсандман», — деди Джейсон Деруло ўзининг TBRG Open`даги иштироки ҳақида.

«Мен учун энг эсда қоладиган дамлардан бири Джейсонга қўшиғимни тақдим этганимдан сўнг, у билан суҳбатлашганим бўлди. Биз қўшиқнинг ҳар бир деталини муҳокама қилдик, у бир қанча тавсиялар берди, мен уларнинг устида уйга қайтгач ишлайман. Унинг маслаҳатлари мен учун қадрли, у катта юлдуз бўлишига қарамасдан жуда камтар инсон», — дея лойиҳадаги иштироки таассуротлари ва устози ҳақида сўзлаб берди Шоҳрулло Абдуллаев.

2022 йилда Шоҳрулло Абдуллаев билан бирга TBRG Open`да Dee МС (Ҳиндистон), BEK (Непал), Халко (Туркия), Ива Лоренс (Сербия) ва Стопосто (Босния) иштирок этди. Уларнинг ҳар бири лойиҳа кўмагида Джейсон Деруло`га намойиш этган треклари устида ишлашда давом этади.

TBRG Open`дан инсонларни мусиқа орқали «кўпроқ очиқ» бўлишга ва ўзларининг қулайлик зонасини тарк этишга ундаш учун платформа сифатида фойдаланилади. Мусиқа оламида бу турли маданият ва миллатга мансуб ижрочилар ва мухлисларни бирлаштириб, янги тажрибалар яратишни англатади.

Ҳар йили TBRG Open бутун дунёдаги санъаткорлар билан ҳамкорлик қилиш учун халқаро мусиқа юлдузини танлайди.

2017 йилдан бери TBRG Open лойиҳасида Дэвид Гетта, The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo ва MØ каби буюк мусиқачилар қатнашди. Лойиҳа доирасида санъаткорлар хитга айланадиган ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб тингловчиларни бирлаштира оладиган қўшма мусиқаларни яратадилар.

Ўтган йиллардаги ҳамкорликлар давомида ижрочилар қуйидаги ишларни амалга оширди:

  • Major Lazer билан The TBRG Beat — санъаткорнинг ноёб ритмидан фойдаланган ҳолда ўз қўшиқларни яратиш;
  • Diplo ва МØ билан Stay Open — мусиқани ўрганишдан янги тажриба олиш;
  • Clean Bandit билан Going To Shuffle — ҳамкорлик жараёнида янги мусиқа ва тажрибаларни кашф этиш;
  • The Chainsmokers билан An Irresistible Beat — Sick Boy тўпламидаги унутилмас Hope бити ёрдамида янги мусиқа яратиш;
  • Дэвид Гетта билан Music Unites — Get Together қўшиғи билан бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштириш учун мусиқа кучини тарғиб қилиш.

TBRG Open`2022 янгиликларини лойиҳанинг расмий саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.

Facebook: fb.com/TBRGOpen.uz
Instagram: @tbrgopenuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.