Ҳукуматнинг 6 июлдаги [365-сонли] қарори билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Унга кўра, спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

  • халқаро тоифали спорт ҳаками;
  • миллий тоифали спорт ҳаками;
  • биринчи тоифали спорт ҳаками;
  • иккинчи тоифали спорт ҳаками;
  • учинчи тоифали спорт ҳаками;
  • спорт бўйича ҳакам.

Ҳакамларга тоифалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан берилади.

Аризага шахс ишлаётган ташкилотдан малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилиниши керак. Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади. Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади. Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.