The Financial Times нашрида чоп этилган мақолада Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури ҳақида маълумот қайд этилган.

Мақоланинг асосий тезислари:

  • хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичи аввалгисидан фарқи шундаки, Ўзбекистон ҳукумати давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини мақсадли равишда қисқартирмоқда;
  • 2021 йилда хусусийлаштириш кўлами 2020 йилга нисбатан 8 ва ўтган тўрт йилга нисбатан 3 баравар кўплиги ҳукуматнинг қатъиятидан далолат беради;
  • хусусийлаштириш кўлами ер ислоҳотини ҳам қамраб олди.
  • жисмоний ва юридик шахслар E-auksion электрон савдо платформаси орқали доимий фойдаланиш ва ижарага бериш ҳуқуқида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олиш ҳамда ерни молиявий актив сифатида ишлатиш имкониятига эга бўлдилар.
  • «Фарғонаазот» АЖ кучли молиявий кўрсаткичларни намойиш этди: у 2020−2021 йилларда даромадларни икки бараварга ва EBITDA ни 72 фоизга оширди.

Инглиз тилида мақолани The Financial Times сайтида, рус тилида эса Давлат активларини бошқариш ангентили сайтида ўқиш мумкин.

Telegram: t.me/DAVAKTIVUZ
Facebook: fb.com/davaktiv.uz
Instagram: @davaktiv_uz
YouTube: Davaktivuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.