«Қулай, сокин ҳаёт кўпчиликни қаноатлантиради. Мени эса йўқ»
Бастакор Азиза Содиқова — Ўзбекистондан кўчиб кетиш ва Европадаги мусиқий карьера ҳақида
Азиза Содиқова – бастакор. Тошкентда туғилган, Берлинда яшаб, ижод қилади, Европанинг йирик концерт заллари ва фестивалларида янграйдиган опера ва оркестр асарларини яратади. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида ундан Буюк Британия ва Германия консерваторияларидаги ўқиши, Голливуд сценарийнависи Люк Дейвис билан ҳамкорлиги ҳақида сўрадик ва ёш мусиқачиларга маслаҳатлар беришини илтимос қилдик.
Азиза Содиқова – бастакор. Тошкентда туғилган, Берлинда яшаб, ижод қилади, Европанинг йирик концерт заллари ва фестивалларида янграйдиган опера ва оркестр асарларини яратади. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида ундан Буюк Британия ва Германия консерваторияларидаги ўқиши, Голливуд сценарийнависи Люк Дейвис билан ҳамкорлиги ҳақида сўрадик ва ёш мусиқачиларга маслаҳатлар беришини илтимос қилдик.
Хориждаги ўзбекистонликлар

«Газета.uz» таҳририяти «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида хорижда таҳсил олаётган ёки хорижий олий ўқув юртларини тамомлаб, чет элда ишлаётган ҳамюртларимиз билан суҳбатларни эълон қилиб боради. Биз ватандан узоқдаги ҳаёт, хорижий таълимни танлаш сабаблари ва қаҳрамонлар дуч келган синовлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Азиза Содиқова
Бастакор
Азиза Содиқова Тошкентда мусиқачилар оиласида туғилган. Унинг бобоси – таниқли бастакор ва дирижёр, Ўзбекистонда ўзбек мусиқали театр асосчиларидан бири Толибжон Содиқов. В.Успенский номидаги ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг фортепиано синфида таҳсил олган. Тўққиз ёшида мусиқа басталашни бошлади ва бастакорлик синфига ўтди. Унга машҳур бастакор Дмитрий Янов-Яновский устозлик қилди.

Мусиқий таълимни Ўзбекистон Давлат консерваториясининг бастакорлик бўлимида давом эттирди. Дастлабки икки йил давомида у таниқли педагог Татьяна Левинадан орган бўйича таҳсил олди.

1998 йилда «Умид» жамғармаси орқали Буюк Британиянинг Бирмингем Қироллик консерваториясига ўқишга жўнаб кетди. Ўқишни муваффақиятли тамомлагандан сўнг Лондон Trinity Laban мусиқа ва рақс консерваториясида таҳсилни давом эттирди.
Азиза Содиқова
Бастакор
Азиза Содиқова Тошкентда мусиқачилар оиласида туғилган. Унинг бобоси – таниқли бастакор ва дирижёр, Ўзбекистонда ўзбек мусиқали театр асосчиларидан бири Толибжон Содиқов. В.Успенский номидаги ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг фортепиано синфида таҳсил олган. Тўққиз ёшида мусиқа басталашни бошлади ва бастакорлик синфига ўтди. Унга машҳур бастакор Дмитрий Янов-Яновский устозлик қилди.

Мусиқий таълимни Ўзбекистон Давлат консерваториясининг бастакорлик бўлимида давом эттирди. Дастлабки икки йил давомида у таниқли педагог Татьяна Левинадан орган бўйича таҳсил олди.

1998 йилда «Умид» жамғармаси орқали Буюк Британиянинг Бирмингем Қироллик консерваториясига ўқишга жўнаб кетди. Ўқишни муваффақиятли тамомлагандан сўнг Лондон Trinity Laban мусиқа ва рақс консерваториясида таҳсилни давом эттирди.
2008 йилдан буён Азиза Содиқова Берлинда яшаб, ижод қилиб келмоқда. Унинг композициялари Шуман, Гайдн, Брамс ва бошқа классиклар асарлари билан бир қаторда Берлиндаги Элба ва Берлин филармонияси ҳамда Radialsystem`дан тортиб, Италиянинг Палермо шаҳридаги Массимо опера театри ва Лондондаги Қироллик Альберт-холлигача – Европанинг энг яхши концерт залларида бўлиб ўтадиган концерт дастурларига киритилган. Содиқова таниқли дирижёрлар Кент Нагано (АҚШ), Омер Меир Веллбер (Исроил), Рюдигер Бон (Германия) билан лойиҳаларни амалга оширган. Уч карра «Грэмми» мукофоти совриндори, скрипкачи Хилари Хан (АҚШ) 2019 йилги Европа турнесида унинг асарларини оркестр жўрлигида ижро этди. Мариинский оркестри ва Цюрих опера театри солистлари билан ҳамкорлик қилади.

2020 йилда Азиза Содиқова Лондондаги Қироллик Альберт-холлида бўлиб ўтган энг машҳур BBC Proms мусиқа фестивалида иштирок этиш учун таклифнома олган дунёнинг энг яхши етти нафар бастакорларидан бири бўлди.

Қадрдон Тошкентда Азиза Содиқованинг мусиқалари фақатгина 20 йилдан кўпроқ вақтдан бери «Илҳом» театри саҳналарида ижро этиб келинаётган «Оқ оқ қора лайлак» («Белый белый чёрный аист») спектаклида янграмоқда. Ўзбекистон оркестрлари ватандошнинг асарлари билан чиқиш қилишмаган.
— Хорижга кетгунга қадар бўлган ҳаётингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Мусиқачилар оиласиданман. Бобом – бастакор ва дирижёр, Ўзбекистон ССР халқ артисти Толибжон Содиқов. У ўзбек опера санъати дарғаларидан бири бўлган. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасига асос солган. Аммам – Феруза Содиқова – опера хонандаси. Режиссёр Жаник Файзиев, ажойиб шашмақом ижрочиси, мақом ансамбли солисти Мухаббат Шамаева ва унинг турмуш ўртоғи, таниқли шоир, бастакор Илёс Малаевлар қўшнимиз бўлишган. Уйимизда тез-тез мусиқа кечалари ўтказилар, уларда ўша даврнинг ижодкор зиёлилари вакилларидан Муножат Йўлчиева, Равшан Намозов иштирок этишарди. Ана шундай муҳитда ўсганман.
Толибжон Содиқов опера куйловчилари билан.
Олти ёшимда ота-онам мени Успенский номидаги мусиқа мактабига олиб келишди. Тўққиз ёшимда параллел равишда бастакорликни ўрганишни бошладим — ўқитувчиларим менда бундай қобилият борлигини пайқашди. Отамнинг бундан хурсанд бўлганини эслайман.

Дмитрий Феликсович Янов-Яновскийнинг бастакорлик бўйича синфига ўтганимдан сўнг, ривожланишим бутунлай бастакорлик фаолиятига қаратилди. У мутлақо бошқа бир мусиқа дунёсини очди: замонавий, авангард. Янов-Яновский туфайли мен «Илҳом» театрига кирдим ва Тошкентда жаҳон миқёсидаги мусиқачиларни жамлаган «Ильхом XX» халқаро замонавий мусиқа фестивалида иштирок этдим.

Марк Вайл билан танишув натижасида биринчи жиддий тажрибага эга бўлдим – Абдулла Қодирий асарлари асосидаги «Оқ оқ қора лайлак» спектакли учун мусиқа ёздим. 18 ёшда эдим. Ўша вақтда Ўзбекистон Давлат консерваториясининг бастакорлик ҳамда орган синфларида таҳсил олаётган эдим.
реклама
реклама
Спектакль премьераси 1998 йил сентябрь ойида бўлиб ўтди. Бир неча кундан сўнг мен Буюк Британияга учиб кетдим. «Умид» жамғармаси менга чет элда ўқиш имкониятинини тақдим этди. Ижодий йўналишда бир ўзим бўлганлигим эсимда, бошқа талабалар ёки иқтисодчи, ёки молиячилар эди. Стипендия олиш учун ариза бериш, инглиз тили бўйича имтиҳонларни тошпириш керак эди. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтилганидан сўнг менинг ҳужжатларимни Бирмингем Қироллик консерваториясига топширишди. Мен бирданига 2-курсга ўқишга кирдим. Бастакорлик ва концерт органи синфида ўқирдим.
— Айтинг-чи, Бирмингем консерваториясидаги таълимга ёндашув Тошкентдаги ўқитишдан қандай фарқ қилади?
— Европа университетларининг асосий фарқи шундаки, у ерда талабаларга ўзини-ўзи ривожлантириши учун кўпроқ вақт ажратилади. Кутубхонага борасиз, ёзувлар, партитураларни йиғасиз, мустақил равишда ўқиб-ўрганасиз — ҳаммаси фақат ўзингизга боғлиқ. Консерваториямизда эса махсус машғулотларда қатнашишимга тўғри келарди, масалан, оркестровка бўйича педагог ўқувчиларга материални тушунтириб берарди.

Европада талабалар бутунлай мустақил. Албатта, биз билан ажойиб мутахассислар шуғулланишган, лекин уларнинг вазифаси асосан тавсия ва маслаҳатлар беришдан иборат эди. Қолган ишларни ўзимиз мустақил қилардик. Жуда кўп вақтимни кутубхоналарда ўтказардим. Тошкентда топиб бўлмайдиган ажойиб ёзувлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдим. Органист сифатида қадимий барокко, орган мусиқасини, бастакор сифатида XX асрнинг авангард мусиқасини ўрганардим.

Талабаларга тўлиқ эркинлик бериларди. Бу ҳар бир бастакор ўзига ёққан йўналишни, хоҳ фольклор мусиқаси бўлсин, хоҳ электрон, ўрганиши мумкинлигида ҳам намоён бўларди. Бу эркинликнинг бошқа томони ҳам бор — фақат энг интизомлиларгина муваффақият қозониши мумкин эди.
— Бирмингем консерваториясида курсда яна қанча қиз сиз билан бирга таҳсил олган?
— Адашмасам, яна битта. Асосан эркаклар эди.
— Демак, Буюк Британия ва Европа давлатларида бастакор аёллар кам учрайдими?
— Ҳа, гендер тенгсизлиги бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири. Бу ҳақда барча газета ва журналларда ёзилган. Ўз вақтида бу София Губайдулинани (совет ва рус бастакори, 1991 йилдан Германияда яшайди – таҳр.) ҳайратда қолдирганди, чунки Совет Иттифоқида бастакор ва дирижёр аёллар кўп эди.
Берлиндаги Radialsystem санъат марказида Хитой давлат театри Пекин операси оркестри билан «Нибелунглар узуги» операси репетицияси.
Европада вазият бошқача. Бу ерда санъат оламида ҳам, мусиқа оламида ҳам тарихан эркаклар ҳукмронлик қилади. Муаммога ҳар томонлама эътибор қаратиш ўзгаришлар содир бўлишига ёрдам бермоқда. Ёш дирижёр аёллар пайдо бўла бошлади, улар етакчи симфоник оркестрлар билан ишлашга таклиф қилинмоқда. Масалан, 2023 йил февраль ойида Италиянинг Парма шаҳрида дастурида менинг ҳам асарларим бўлган концерт ўтказилади. Унда канадалик таниқли дирижёр Кери-Линн Уилсон иштирок этади.
– Бирмингем консерваториясини тугатганингиздан кейин Trinity Laban Лондон мусиқа ва рақс консерваторияси магистратурасига ўқишга кирдингиз.
— Ҳа, лондонлик бастакордан кўпроқ ўқиб-ўрганишни хоҳлардим.

Trinity Laban менга жуда ёрдам берди, чунки у ерда жуда қизиқарли мусиқачилар билан танишдим. Биз ҳалигача мулоқотдамиз, ҳамкорлик қиламиз.

Бирмингемда ўз-ўзимни ривожлантириш билан шуғулланган бўлсам, Лондон менга эксперимент қилиш имкониятини берди. Бизнинг студиямиз бор эди, у ерда эркин ишлардик, мусиқалар ёзардик.
реклама
реклама
— Ўқиш пайтида ишлашга тўғри келдими?
— Концерт берувчи органист бўлганим учун доим ишлардим. 19 ёшдан бошлаб соборларда, черковларда орган чалдим, концертлар бердим. Перформанс элементи жуда муҳим. Ижро этиш - менинг ажралмас қисмим, мен усиз яшай олмайман. Шунинг учун, бирор жойга таклиф қилишса, жоним билан ижро этаман.

21 ёшимда Бирмингемдан Уорикка (Уорикшир графлигининг маъмурий маркази – таҳр.) кўчиб кетдим. Эски шаҳар, у ерда вақт тўхтаб қолганга ўхшайди. Яқинроғида Шекспирнинг она шаҳри Стратфорд-апон-Эйвон жойлашган.

Уорикда соборда органчи бўлиб ишладим. Британияликларнинг барча асосий воқеалари черковда ўтказилгани ва органист уларга мусиқий ҳамроҳ бўлгани сабабли менга муҳим шахс сифатида муносабатда бўлишарди, учрашувларга, оқшомларга таклиф қилишарди. Мен бегоналар учун ёпиқ бўлган жуда анъанавий инглиз маданияти ва аристократияси дунёсига кириб қолдим. Бу мулоқот мени жуда бойитди.
— Таълим муассасалари битирувчиларга, жумладан, сизга ҳам иш топишда ёрдам бердими?
— Европада «ҳар ким ўзи учун» тамойили билан яшашади. Ўқишни тугатгандан кейин сизга нима бўлиши ҳеч кимга қизиқ эмас. Мен Бирмингем консерваториясини, кейин Лондонни аъло баҳоларга тамомладим, лекин ҳеч ким мени қўллаб-қувватлашга шошилмади. Истеъдодли одамми ёки йўқми, муҳим эмас – ҳеч ким ҳеч кимга туртки бермаслиги тезда маълум бўлди. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ эди.
Перкуссионист мусиқачи Симоне Рубино (чапда) ва дирижёр Жозеф Бастиан (ўнгда) билан Beethoven-Saal Stuttgart`да перкуссия ва оркестр учун концерт репетициясида.
Иқтидорли бастакор дўстларим бор, улар узоққа бора олишмади. Қайсидир лаҳзада улар шунчаки тўхташди, лекин ишлаш: мусиқалар ёзиш, буюртмалар олиш муҳим эди. Бўшашиш, дангасалик қилиш мумкин эмаслигини тушуниб етдим — кўплаб мусиқачилар табиатан дангаса бўлишади. Кимларнидир қулай, сокин ҳаёт қаноатлантиради. Мени эса йўқ. Модомики менга қобилият берилган экан, Содиқовлар оиласининг аъзоси эканман, демак, муваффақиятга эришиш учун меҳнат қилишим керак, деб ўйлайман. Оркестр учун мусиқа ёзиш уч-тўрт кунлик иш эмас. Бу жуда катта меҳнат.
— 2000-йилларда мижозлар сизни қандай топишган? У вақтларда Интернет ҳозиргидек кенг тарқалмаган эди-ку.
«Ҳаммаси Салли ҳақида» камерли операсининг Берлиндаги премьерасида
Quillo камерли ансамбли билан.
— Ўша пайтларда ҳаммаси оддий эди: мусиқачилар бир-бирлари билан боғланишарди. Ишонмаслигингиз мумкин, ҳатто ҳозир ҳам кўплаб мусиқий антрепренерлар (entrepreneur – тадбиркор) ва йирик фестиваллар директорлари «сарафан радиоси» деб аталадиган networking`га таянадилар. Кимдир қаердадир мусиқани эшитиб, тавсия қилади. Замонавий классик мусиқа оламида интернетга унчалик ишонилмайди.
— Хорижга кўчиб ўтишингизга оилангиз қандай муносабатда бўлди?
— Ўқишни давом эттиришимдан ҳамма жуда хурсанд бўлишди. Ўша вақтлар фақат мусиқачиларга қийин эмас эди. Кетганлар лотерея ютганларга ўхшашарди. Эсимда, оломон туфайли Германия элчихонасига киришнинг иложи бўлмаганди.
реклама
реклама
«Успенка»даги бутун синфим, ёши каттароқ дўстларимиз, асосан пианиночилар, Германияга кўчиб кетишди. Кимдир Берлинда, кимдир Кёльнда яшайди. Орган бўйича ўқитувчим Татьяна Левина Боннга кўчиб ўтди. Биз ҳали ҳам хабарлашиб турамиз.
— Ўзбекистонни тарк этганингиздан кейин дунёқарашингиз қанчалик ўзгарди?
— 19 ёшимда Буюк Британияга кўчиб ўтдим. Бу ҳозир мен яшаётган Германияда ўсмирлар ёши ҳисобланади. Бу ерда одамларни 21 ёшдан кейин катта ёшли деб айтишни бошлашади. Дунёқарашим Европада шаклланган, дейиш мумкин. Бу кўчиб ўтиш мен учун Ўзбекистонни кечроқ, 25 ва ундан катта ёшда тарк этган дўстларимиз каби оғир кечмади. Катта ёшда кўчиб ўтиш анча қийинроқ.

Эмиграция мени чиниқтирди. Ўзимга суянишни, ҳар доим нимадир қилишни, олдинга интилишни ўргандим. Мен буни кураш сифатида эмас, балки тўхташ асло мумкин бўлмаган шахсий ривожланиш жараёни сифатида кўраман.
— Берлиндаги ижодий ҳаётингиз қандай бошланганини айтиб берсангиз.
— Лондондан кейин Берлинда ҳаммаси жуда тезлашиб кетди. 2008 йилда у ерга кўчиб ўтдим ва карьерам амалда шу шаҳарда бошланди.

Ҳар доим Германияда ишлашни орзу қилардим, чунки бу ер мусиқа мамлакати, Бетховен, Шуберт туғилган жой. Бу ерда мусиқа жуда қадрланади, шунинг учун ҳар доим ва ҳамма жойда фестиваллар ўтказилади.
Берлинга барча ижодкор, илғор одамлар интилади, чунки у «мусиқанинг Маккаси» ҳисобланади. Бу ерда классикадан тортиб то электрон мусиқагача бўлган йўналишларда турли хил мусиқа фестиваллари билан бир қаторда, кинофестиваллар ҳам, жумладан Берлинале (Берлин халқаро кинофестивали — Берлинда 1951 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинадиган халқаро кинофестивал. Бош мукофот – «Олтин айиқ» – таҳр.) ўтказилади.

Берлинга кўчиб келганимдан бери мен замонавий мусиқа ансамбллари ва оркестрлари билан қизиқарли экспериментал лойиҳаларни бошладим. Алоқалар кенгайди, таниш-билишлар доираси ажойиб мусиқачилар, дирижёрлар, масалан, Теодор Курентзис ва Валерий Гергиев, Кирилл Серебренников Гоголь-маркази ва Шаубюн театридан (Берлин) режиссёр, актёрлар билан кенгайди.

Бу ерда менга ва мусиқамга эътибор қаратишганидан жуда бахтиёрман.
— Ўзбекистонлик бўлганингиз танилишингизга қандайдир ёрдам берадими?
— Албатта, бу жуда ёрдам беради, чунки мен ҳозирда ижод намуналари Европада доимий ижро этилаётган қарийб ягона ўзбекистонлик бастакорман. Мусиқа оламида бу факт алоҳида қизиқиш уйғотади. Афишаларда, концерт дастурларида ҳар доим дастурдаги янги композиция ўзбекистонлик бастакор томонидан тақдим этилиши таъкидланади.
Германияда чиққан Азиза Содиқова асарларининг диски.
Муқовада – рассом Бобур Исмоиловнинг асари.
Яқинда Мюнхенда бўлиб ўтган ва мен ҳам иштирок этган мумтоз мусиқа фестивалида Содиқова фамилияси Брамс ва Шубертлар билан бир қаторда турди. Сентябрь ойида Вена Концертхаусида бўлиб ўтадиган концертда Чайковский ва Шостакович дастур бўйича «қўшни» бўлишади.

Шунча йиллардан бери Европада Ўзбекистон вакили бўлиб келаётганимдан жуда фахрланаман.
— Ўзингизни ўзбекистонлик бастакор сифатида кўрсатишингиз нима учун муҳим?
— Ўзбек бастакори оиласидан бўлганим учун мусиқачи сифатида шаклланганман ва Успенский номидаги мактабда таҳсил олганман. Ўзбекистон ва устозларим туфайли мен шу кунларга етиб келдим.
— Инглизчани яхши биласиз. Немисчани-чи?
— Ҳа. Инглиз тилида бўлгани каби, немис тилини ҳам ўзим мустақил ўрганганман. Буни Берлинга кўчиб ўтишдан аввалроқ бошлаганман, чунки Германия Маданият вазирлиги мени бастакор сифатида Берлиндаги арт-резиденцияга таклиф қилганди.

Бу тилда гапирсам ҳам, ёзсам ҳам, немисчани ҳалигача ўрганишда давом этяпман, десам тўғри бўларди. Ҳатто опералар ёзаман. Операларимнинг учтаси немис тилида.
— Арт-резиденция нима ва у ижодкорлар учун нимаси билан фойдали?
— Арт-резиденция, бу – турли мамлакатлардан ижодкорлар уч ойдан бир йилгача муддатга тажриба алмашиш ва коллаборациялар (ҳамкорлик – тарж.) учун таклиф қилинадиган махсус жиҳозланган жой. Одатда иштирокчиларга катта қулай студиялар ёки, менинг ҳолатимда бўлгани каби, гўзал эски қасрлар тақдим этилади.
The Bridgewater Hall (Манчестер, Англия) концертлар залида
The BBC Philharmonic симфоник оркестри билан концерт.
Таклиф қилинганлар орасида 30 ёшдан 80 ёшгача бўлган рассомлар, мусиқачилар, ёзувчилар ҳам бор эди. Кимдир юлдуз мақомида келди. Баъзилар резиденциядан кейин бир неча йил ичида машҳур бўлишган. Мисол учун, Голливуд сценаристи Люк Дейвис, биз у билан дўстлашдик ва хабарлашиб турамиз. У Хит Лэжер иштирокидаги «Кэнди» (2005), Дев Пател ва Никол Кидман иштирокидаги «Арслон» (2016), Роберт Паттинсон ўйнаган «Лайф» (2018), Тимоти Шаломе иштирокидаги «Чиройли бола» ва бошқа картиналар устида ишлаган. Резиденциядан сўнг Люк билан иккита лойиҳани амалга оширдик – мен классик мусиқа фестивалларида қатнашиш учун унинг матнларига мусиқа ёздим.

Машҳур австриялик ёзувчи Арно Гайге билан танишув ҳам мен учун муҳим бўлган. «Ҳаммаси Салли ҳақида» операсини унинг шу номдаги романи асосида ёзганман.
— Ҳозир Берлинда кимлар билан ишлаяпсиз ёки ҳамкорлик қиляпсиз?
— Мен маълум бир оркестр билан ишламайман. Асосан турли симфоник оркестрлар, дирижёрлар, солистлардан буюртмалар оламан.

Айни пайтда бирваракайига учта оркестр лойиҳаси билан бандман. Ноталар залда, ошхонада, мусиқа хонасида — бутун квартирада ётибди. Скетч (эскиз – тарж.) ва ғоялар ёзилган варақлар доимо кўз олдингизда бўлиши керак.

Лойиҳалардан бири – машҳур америкалик скрипкачи, уч карра «Грэмми» совриндори Хилари Хан учун скрипка концертидир. Мени у билан биз доимо ҳамкорлик қиладиган исроиллик дирижёр Омер Меир Велбер таништирган. 2019 йилда Хилари Европа бўйлаб Бахга бағишланган гастрол сафарида бўлди ва ўз дастурига композицияларимдан бирини киритди. Энди эса Хан янги концертим билан Германия ва Италия шаҳарлари бўйлаб турнесида чиқиш қилади.
Гейделбергдаги (Германия) оркестр билан виолончель учун концерт премьераси.
Солист - Юлиан Штекел.
Исроиллик мусиқачи Жейкоб Реувенга оркестрли мандолина (удга ўхшаган тўрт торли италян чолғу асбоби – тарж.) учун яна бир композицияни тайёрлаяпман. Унинг концертлари янги йилда Германия, Исроил ва Францияда бўлиб ўтади.

2023 йилда мени жуда қизиқарли лойиҳа кутмоқда. Парма (Италия) шаҳри маъмуриятидан бир йилга арт-резиденцияга таклиф олдим. Улар мени ўзларининг симфоник оркестри билан ишлашимни хоҳлашяпти. Шунингдек, дастурида Рахманинов, Чайковский, Шостакович ва Содиқова ижод намуналари янграйдиган учта йирик концерт ҳам режалаштирилган. Уларда хорватиялик пианиночи Иво Погорелич ва канадалик дирижёр Кери-Линн Уилсон иштирок этади. Концертлардан бирида болалар хори ҳам саҳнага чиқади.

Шунингдек, оркестрли аккордеон учун дирижёр Омер Меир Велберга басталанган жуда ноодатий жарангдор концерт премьераси бўлади.
— Ўзбекистонга қайтиш ниятингиз борми?
— Албатта. Европада шусиз ҳам фаолман: ишлаяпман, буюртмаларим бор. Ўзбекистон бўйича режаларим кўп.

Omnibus ансамбли билан ҳамкорлик қилмоқчиман, у билан анчадан бери катта лойиҳани режалаштирганмиз, лекин ҳали ҳам ҳомийлар излаяпмиз.
Массимо опера театрида (Палермо, Италия) «Марионеткалар» асари премьераси.
Дирижёр — Омер Меир Веллбер (Исроил).
Кино учун мусиқа ёзиш. Ҳар доим Дмитрий Янов-Яновский ва Румил Вилданов ижодидан илҳомланганман, уларнинг оҳанглари «Шум бола» (1977), «Непокорная» (1981) ва бошқа кўплаб совет фильмларида янграйди. Ўзбекистоннинг замонавий киноси мусиқа жиҳатидан Голливуднинг заиф нусхаси. Индивидуаллик йўқ, лекин бўлиши керак. Ғояларим кўп. 2019 йилда Тошкентга бордим ва «Ўзбеккино»да учрашув бўлиб ўтди. Биз ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Менга буюртмалар беришни ваъда қилишди, лекин ҳалигача беришгани йўқ.
реклама
реклама
Мусиқа маданияти ривожига қўшадиган ҳиссамни талабалар билан ишлашда кўраман. Консерваторияда маҳорат дарсларини ўтишим, оркестрлар билан ҳамкорлик қилишим мумкин. Концерт берувчи мусиқачи ва бастакор сифатидаги тажрибам мамлакат учун фойдали бўларди, деб ўйлайман.
— Хорижда ўқиш истагида бўлган ёшларга қандай маслаҳат берасиз?
— Келажакдаги режаларингизни аниқ билинг. Жуда амбицияли бўлинг. Фаолиятимда менга доимо олдинга интилишни, кўпроқ лойиҳалар, кўпроқ фестиваллар бўлишини хоҳлашим ёрдам беради. Ўз олдингизга мақсад қўйганингизда, амалга оширадиган нимадир бўлсин. Фақат бурнингиз остига қараб юраверсангиз, ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди.
Симоне Рубино ва Штутгарт радиосининг симфоник оркестри билан концерт.
Блиц

— Сиз учун эрта туриш қийинми?

— Ҳа, буни ёмон кўраман, лекин қилишим керак.

— Сиз учун эрта – соат нечада?

— Соат 07:00 да. Соат 09:30да ишлашим, мусиқа ёзишим керак, акс ҳолда мен учун кун йўқолади.

— Сизни нима тушкунликка тушириши мумкин?

— Концертда эшитилган заиф, ёмон ёзилган мусиқа.

— Беш йилдан кейин ўзингизни қаерда кўрасиз?

— Ўйлайманки, эҳтимол, Ўзбекистонда, Ватан, илдизларимиз барибир ортга чақираётгандек. Шу билан бирга, Европада бастакор сифатида ишлашда давом этаман.

— Ўзбекистонни тарк этишда ўз олдингизга қўйган мақсадингизга эришдингизми?

— Ҳа. Мен оилавий бастакорлик сулоласини давом эттиришга қарор қилгандим ва бунга эришдим.

— Олтин балиқча тутиб олсангиз, Ўзбекистон учун ундан нима сўраган бўлардингиз?

— Шундай қувноқ, бирдам ва серқуёш давлат бўлиб қолишини.
Блиц

— Сиз учун эрта туриш қийинми?

— Ҳа, буни ёмон кўраман, лекин қилишим керак.

— Сиз учун эрта – соат нечада?

— Соат 07:00 да. Соат 09:30да ишлашим, мусиқа ёзишим керак, акс ҳолда мен учун кун йўқолади.

— Сизни нима тушкунликка тушириши мумкин?

— Концертда эшитилган заиф, ёмон ёзилган мусиқа.

— Беш йилдан кейин ўзингизни қаерда кўрасиз?

— Ўйлайманки, эҳтимол, Ўзбекистонда, Ватан, илдизларимиз барибир ортга чақираётгандек. Шу билан бирга, Европада бастакор сифатида ишлашда давом этаман.

— Ўзбекистонни тарк этишда ўз олдингизга қўйган мақсадингизга эришдингизми?

— Ҳа. Мен оилавий бастакорлик сулоласини давом эттиришга қарор қилгандим ва бунга эришдим.

— Олтин балиқча тутиб олсангиз, Ўзбекистон учун ундан нима сўраган бўлардингиз?

— Шундай қувноқ, бирдам ва серқуёш давлат бўлиб қолишини.
Матнни Виктория Абдурахимова тайёрлади.
Фотосуратлар Азиза Содиқованинг шахсий архивидан.
Матн ва барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг