Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири маслаҳатчиси лавозимига Шавкатовна Камола Собирова тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

У ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.

Камола Собирова 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, 4 фарзанднинг онаси.

У фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» каналида таржимонликдан бошлаб, турли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда, хусусан, 2019 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.

Вазирлик шунингдек, АКТ матбуот котиби — Матбуот хизмати бошлиғи Шерзод Ахматов ўз лавозимида қолганини қўшимча қилган.