Давлат ва фуқаро ўртасидаги низолар инсон фойдасига ҳал қилинади

Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

1 июлдан орқа ён ойналарни қорайтириш бепул бўлади

Президент 1 июлдан бошлаб автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилиниши, яъни бепул бўлишини маълум қилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

UzAutoMotors эса аномал иссиқда машиналарни қуёш нуридан сақлаш, унга ёқилғи қуйиш, моторларини асраш, ҳаво ҳарорати таъсирини камайтириш ва бошқалар бўйича тавсиялар берди.

Марказий Осиё омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича иккита ҳужжатни имзолашди

Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари минтақада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ҳужжатни имзолади.

Ўзбекистон пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди

Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади. Қолаверса, энди битта туманда кўпи билан иккита кластер ташкил этишга рухсат берилади, ҳозиргача учта эди.

«83% респондентлар конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди» — Ижтимоий фикр

Ижтимоий фикр маркази ўтказган сўровномада респондентларнинг 83 фоизи «конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва замонавий шароитларда Конституцияни такомиллаштириш заруриятини эътироф этишини» маълум қилди. 47,2% респондент эса Бош қонунни такомиллаштиришда иштирок этишни хоҳлайди.

Ўзбекистон 5 ой ичида Россиядан $2,3 млрдлик маҳсулот импорт қилди

Ўзбекистон йил бошидан бери Хитойга $1 млрддан ортиқ қийматдаги товарларни экспорт қилди, кейинги ўринларни Россия ($939,4 млн) ва Туркия ($741,4 млн) эгаллади. Импорт кўрсаткичида ҳам Хитой ($2,7 млрд) ва Россия ($2,3 млрд) мамлакатнинг энг самарали ҳамкорлари қаторида қолди.

Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этди

Самарқандда истиқомат қилувчи 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда у ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатларини ўз назоратига олди.

«Совкомбанк» санкциялар туфайли «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди

Россиянинг «Совкомбанк» и Ўзбекистондан «Ўзагроэкспортбанк» ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди. Бунга сабаб — санкциялар.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 100 тадан камайди

Душанба куни 91 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани қайд этди, бир кун аввал мазкур кўрсаткич 133 тани ташкил қилганди.

Шавкат Мирзиёев «Янгиҳаёт» технопаркидаги лойиҳалар билан танишди

Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.

Давлат ва фуқаро ўртасидаги низолар инсон фойдасига ҳал қилинади

Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш миқдорини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳозиргача 3,7 млн сўм ойлик олган фуқарога пенсия тайинлашда инобатга олинган 3,2 млн сўмни — 3,8 млн сўмгача ошириш режалаштирилган. «Бу пенсия миқдори сезиларли ошишини таъминлайди», — деб ҳисоблайди Пенсия жамғармаси.

Қурбон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар 4 кунгача дам олиши кутилмоқда

Қурбон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар 4 кунгача, 9 июлдан (шанба) бошлаб 12 июлга қадар (сешанба) дам олиши кутилмоқда, бироқ бу ҳали расман тасдиқланмади. Uzbekistan Airways айни шу кунлардаги чипталарга 50 фоизлик чегирмани эълон қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Ўзбекистонда йил бошидан бери 65 киши сувга чўкиш оқибатида ҳалок бўлди. Сабаблар

Йил бошидан бери 65 киши сувга чўкиб, ҳалок бўлди, шунинг ярмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда. Қолаверса, 12 киши сузиш вақтида, 26 киши эса эҳтиётсизлик оқибатида чўккан. ФВВ вакили «Газета.uz» га чўкиш ҳолатлари, сабаблари ва чўкаётганларни қандай қутқариш зарурлиги ҳақида сўзлаб берди (видео).