Марказий банк 29 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра,

1 АҚШ доллари 22,97 сўмга арзонлаб, 10 800,55 сўм этиб белгиланди;

1 евро 5,92 сўмга пасайди ва 11 433,46 сўмга тенг бўлди;

1 рубль 0,72 сўмга қимматлаб, 203,88 сўмгача пасайди.

Маълумот учун, долларнинг ҳозирги қиймати 2022 йил учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Сўнгги бор доллар курси ҳозиргидек қийматга 2021 йил декабрида тенг бўлган эди.