Якшанба куни Ўзбекистонда 133 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 2020 йилнинг март ойидан буён уларнинг умумий сони 240,4 минг нафардан ошди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати. Бир кун аввал 139 нафар инсонда COVID-19 аниқланган эди.

Касалланганларнинг 47 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Фарғона вилоятида эса 21 киши касаллик юқтиргани маълум бўлди. Қашқадарёда — 15 киши, Самарқандда — 13 киши. Қолган ҳудудларда аниқланган беморлвр сони 10 нафардан ортмайди.

Ҳозирда вирус юқтирганларнинг умумий сони 240,478 кишини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми — Stealth-Omicron BA.2 субварианти аниқлангани, у энг юқумли вариантлардан бири ҳисоблангани ҳақида хабар берилган эди.