Ўзбекистон зилзила ва ундан кейинги сув тошқинидан зарар кўрган қўшни Афғонистон мамлакатига самолёт орқали 74 тонна гуманитар ёрдамини юборди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили, Юсуп Қобулжонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ёрдам президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра юборилган. Юк озиқ-овқат, зарур предметлар ва дори-дармон воситаларини ўз ичига олган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистонда содир бўлган зилзила натижасида 1150 киши вафот этган ва 1500 киши яраланган.