Xabar.uz интернет нашри 20 ва 23 июнь кунлари Ғузор туманида 4 ёшли бола ва унинг 6 ёшли опаси вафот этгани ҳақида хабар берди. Шифокорлар, жумладан, Қарши ва Самарқанддан чақирилган тиббиёт ходимлари ҳам болалар вафот этган касалликни аниқлай олмаган.

Нашр болаларнинг қариндошлари билан боғланганда, қизнинг аҳволи ёмонлашиши ва реанимацияга ётқизилишидан олдин ҳеч қандай ёмон аломат бўлмаганини, у одатдагидек ўйнаб юрганини таъкидлашган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни кечқурун вазиятни ўрганиш учун малакали пофессор шифокорлардан иборат махсус тиббий гуруҳ тузиб, тезкор тартибда Ғузорга жўнатганини маълум қилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни назоратга олди. Ўрганиш натижаларига кўра, батафсил маълумот эълон қилинади», — дейилади хабарда.