19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U23 Осиё кубогининг финал учрашуви ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг «Миллий» стадиони атрофидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати соат 12:00 дан соат 00:00 гача вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Автотранспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар:

  • Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Япония олимпия жамоалари ўртасида Осиё кубоги ярим финал учрашуви арафасида мухлислардан ўйин бўлиб ўтадиган «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионига бормаслик сўралди. Буни Тошкент шаҳар ИИББ стадион атрофидаги йўллар таъмирланиши билан изоҳлади, бироқ йўллар таъмирлангани йўқ.