TBC Bank 27−29 май кунлари бўлиб ўтган аёл дастурчилар учун Марказий Осиё онлайн-ҳакатонини қўллаб-қувватлади. Тадбир доирасида рақамли банк «From Made to top» жамоасига ўз совғаларини — 13 та iPhone 13 смартфонини улашди.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан умумий ҳисобда 550 та талабнома келиб тушди. Ҳаммаси бўлиб мусобақада 85 та жамоа иштирок этиб, улардан 47 таси Demo Day гача етиб борди.


TBC Bank’ининг учта IT-мутахассиси лойиҳанинг ҳакамлар ҳайъатидан ўрин олишди. Уч кун давомида улар стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлашди ва уларга баҳо беришди.

TBC Bank совғаларини «From Made to top» жамоасига банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ситора Тўлаганова топширди. Ушбу жамоа тиббиёт муассасалари учун нейрон тизимлардан фойдаланган ҳолда интерактив ўқитиш платформаси тақдим этгани учун TBC Bank мукофотига лойиқ деб топилди.

IT Park билан ҳамкорлик — бу TBC Tech коммуникацион рақамли йўналишини ривожлантириш доирасидаги дастлабки босқич. Келажакда IT Park билан ҳамкорликда Марказий Осиё инкубация ва акселерация дастурларини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу дастурларга TBC Bank экспертларини ҳамда бошқа рақамли ташаббусларни жалб этиш кўзда тутилган.


TBC Bank АТБ ҳақида

TBC Bank 30 йиллик тарихга эга бўлиб, Грузия ва Кавказортидаги энг йирик банк ҳисобланади. 2016 йилдан буён TBC Bank акциялари Лондоннинг Stock Exchange London биржасида тақдим этилган. Ўтган йил давомида компаниянинг Лондон фонд биржасидаги акциялари 44,95 фоизга ўсди. Банкнинг барча акциялари қиймати 1 млрд АҚШ долларидан (784,14 млн фунт стерлинг) ошиқ.

TBC Bank Ўзбекистон бозорига 2020 йилнинг октябрь ойида мамлакатдаги илк рақамли банк сифатида кириб келди. Ҳозирги кунда банкнинг TBC UZ иловасини 2,3 млн дан кўпроқ фойдаланувчи юклаб олган.

2021 йилнинг сентябрь ойи охирида икки институционал инвестор — ЕТТБ ва IFC ҳар бири 20 фоиздан TBC UZ улушини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади.

Банк рақамли форматда қуйидаги хизматларни тақдим этади: пул ўтказмалари, кредитлар, депозитлар, банк карталари, муддатли тўлов ва ҳисобрақамларни тўлаш. Барча хизматлардан TBC UZ иловасида фойдаланиш мумкин.

Банк ўз маҳсулотлари қаторини кенгайтириш устида фаол ҳаракат қилиб, инсонлар ҳаётини ҳозир ва шу ерда ўзгартиришга интилади.

TBC Bank билан алоқа:

Call-марказ: 1150.

Сайт: tbcbank.uz
Facebook: fb.com/tbcbankuz
Instagram: @tbcbankuzbekistan
Telegram: t.me/tbc_bank_uzb

IT Park Uzbekistan ҳақида

IT Park Uzbekistan — Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда тенгсиз кўмакчи, 610 дан ортиқ резидент компаниялар, 206 та IT-марказ, 80 дан ошиқ IT-мактаблар ва 10 та филиални ўз ичига олган IT-компаниялар учун эркин иқтисодий зона.

Telegram: t.me/itpark_uz
Instagram: @itpark_uz

Telegram Tumaris.Tech: t.me/tumaris_tech

Реклама ҳуқуқлари асосида.