16 июнь пайшанба куни соат 20:05 лар атрофида «Ерусти ҳалқа йўли» метросининг 6- ва 7-бекатлари оралиғида қисқа туташув сабаб, поезд тўхтаб қолди. Тошкент метрополитени мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Бекатлар оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин темирқопламасининг бир қисми кучли шамол сабаб кўчиб кетиб, ҳаракатланиб келаётган поезднинг ток қабул қилиш мосламасига теккан. Натижада эса қисқа туташув содир бўлган, дейилади хабарда.

Шундан сўнг, машинист поездни тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришгани қўшимча қилинди.