Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Афғонистон орқали Покистондан юк ташишни бошлади

Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистондан юк ташувларини амалга оширди. Ҳайдовчилар бир ҳафта ичида Карачи портидан Тошкентга бир партия гўшт олиб келишди.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келишидан огоҳлантириб, аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Айрим ҳудудларда кучли ёмғирлар ёғади. Бундан ташқари, 18−21 июнь кунлари шамол тезлиги 18 м/с дан 28 м/с гача кучаяди, натижада чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ўзбекистонда ковид статистикаси кескин кўтарила бошлади

Пайшанба куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Кетма-кет учинчи кун ковид статистикасида ўсиш кузатилмоқда.

Ерусти метросининг икки бекати орасидаги поездда қисқа туташув содир бўлди

Пайшанба куни «Ерусти ҳалқа йўли» метросининг Қўйлиқ йўлидаги 6- ва 7-бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган поездда қисқа туташув содир бўлди. Бунга йўл четидаги тўсиннинг темирқопламаси кучли шамол туфайли поезднинг ток қабул қилиш мосламасига теккани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили вазифалари белгилаб берилди

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозими Ўзбекистон президенти Администрацияси тузилмасига киритилиб, меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилди.

Янги Конституция қабул қилинса, Шавкат Мирзиёев ҳам сайловларда қатнаша олади — Содиқ Сафоев

Агар янги Конституция қабул қилинса, ҳамма қатори президент Шавкат Мирзиёевга ҳам сайловларда қатнашиш имкони яратиб берилади, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У Шавкат Мирзиёевнинг «ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас"лигини қўшимча қилди.

Рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш бўйича дарсликлар тақдим этилди

Тошкентда ўзбек ва рус муаллифлари томонидан яратилган 2−11-синфлар учун рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш бўйича мактаб дарсликларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Самарқандда 16 ёшли бола каналга чўкиб кетди

8 июнь куни Ургут туманидан ўтувчи Зарафшон дарёсининг каналига 16 ёшли бола тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Унинг мурдаси орадан 8 кун ўтиб бошқа канал қирғоғидан топилди. Ота-онаси даъвоси йўқлиги ҳамда қарши бўлгани учун тиббий экспертиза ўтказилмади, жиноят иши ҳам қўзғатилмади.

Хорижга чиқиш паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали бериш тўлиқ жорий қилинади

Президент қарори билан 1 августдан хорижга чиқиш биометрик паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали бериш амалиёти тўлиқ йўлга қўйилади. Ягона порталда мурожаат қайси босқичда эканлигини кузатиб бориш имконияти ҳам яратилади.

«Бунга ҳали тайёр эмасмиз». Абдуқодир Тошқулов ОТМларни хусусийлаштириш ҳақида

Давлат ОТМларини хусусийлаштириш бўйича жараён ҳали ҳам бошланмаган. Олий таълим вазирининг фикрича, «бунга ҳали тайёр эмасмиз». «Чунки жуда кўп давлат ташкилотлари орасида хусусийлаштирилгандан кейин иш бермагани ҳам бор… 2023 йилдан бошлаб киришиш ниятидамиз», — деди Абдуқодир Тошқулов.

Дам олиш кунлари одатдагидан иссиқроқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан юқорироқ. Тошкент вилояти, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучаяди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, айримларидан воз кечилишини маълум қилди. «Газета.uz» кимлар қандай имтиёзларга эгалиги бўйича маълумотларни бир материалга жамлади. Уларнинг орасида зулфиячилардан тортиб, ҳарбий хизматчиларгача бор.

Фақат куч тилини тушунади, пропагандасини енгиш осон, ҳеч ким объектив маълумотга эга эмас — АҚШ дипломатининг СССР ҳақидаги телеграммаси

1946 йил АҚШ дипломати Жорж Кеннаннинг «Узун телеграммаси»да Совет Иттифоқи сиёсий тизимига берилган таъриф ҳали ҳам долзарб бўлиши мумкин. Советларнинг фақат куч тилини тушуниши, ташқи дунё ҳақида объектив маълумотга эга бўлмаган Сталин, енгиш осон бўлган пропаганда — ҳужжатдаги қизиқарли фикрлар.