Туркияга икки нафар қизни алдаб, фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёл ушланди. Мазкур ҳолат ДХХ ва ИИВ ходимлари ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.

Таъкидланишича, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи (1978 й.т.) аёл қизларни алдов йўли четга чиқариб юборишга уринган.

У Тошкент халқаро аэропортида Янгийўл туманида яшовчи (1999 й.т.) ҳамда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи (2002 й.т.) қизларни Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича самолётга чиқариб юбормоқчи бўлганига қўлга олинган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.