Қува туман ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

11 июнь куни фуқаролар С.З ва М.Ҳ. тегишли мазмундаги ариза билан мурожаат қилишган.

«Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К ўзини носамимий тутиб кетиб юборган», — дейилади хабарда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, инспектор тезкор тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан қочиб кетмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган.

Ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.