Сенаторлар Сенатнинг 26-ялпи мажлисини 13 июнь (душанба) куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.

Ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

  • «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги,
  • «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги,
  • «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги.

Шунингдек, сенаторлар томонидан Олий суд раисини сайлаш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқилади. Маълумот ўрнида Олий суднинг амалдаги раиси Козимжон Комиловнинг ваколат муддати 27 май куни тугаганди. У мазкур лавозимга 2017 йилда тайинланган.

Душанба куни соат 11:00 да ўз ишини бошлайдиган Сенат ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади ва YouTube орқали онлайн намойиш этилади.