12 июнь куни «Бутунжаҳон велосипед куни» муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб веломарафон ўтказилади, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.

Веломарафон пайтида Тошкент марказидаги қуйидаги кўчалар соат 8:00 дан 11:00 гача ёпилади:

  • Кичик халқа йўли ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Нукус кўчаси кесишмасигача;
  • Шароф Рашидов ва Нукус кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
  • Истиқбол, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчаси кесишмасигача.

Ушбу веломарафонда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Ўз велосипедига эга бўлмаганлар учун ижара пунктлари ташкил этилади.