Навоийда мушукни қийноққа солиб итларига талатган фуқарога маъмурий жазо тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Сурииштирув натижаларига кўра, мазкур воқеа 1 июнь куни Навоий шаҳридаги «Ҳосил бўш» дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.

1995 йилда Хатирчи туманида туғилган фуқаро М.Н дайди мушукларни ушлаб келиб, ўзининг зотдор итлари 2 та Pitbull зотли итга қастдан талатиб, уни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

«Меҳр ва Оқибат» нодавлат нотижорат ташкилоти мазкур TikTok фойдаланувчисининг ҳаракатлари юзасидан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, ушбу тармоқ фойдаланувчисини жавобгарликка тортишни сўради.

Ушбу ҳаракаталари орқали фуқаро МЖтКнинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш — БҲМнинг 5−10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ) ва 189−1-моддаси (Зўравонликни ёки шавқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш — БҲМнинг 50−400 бараваригача жарима) бўйича жиноят содир этгани маълум қилинди.

Фуқаро М.Н.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.