Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланди

Президент «Реклама тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, дарсликлар ва дафтарларда реклама бўлиши, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлардан, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш, товар нархларини валютада кўрсатиш тақиқланади. Қолаверса, рекламаларда ёш таснифи кўрсатилади.

Ўзбекистонда маҳаллий вино ва пивонинг чекланган рекламасига рухсат берилади

«Реклама тўғрисида»ги янги қонун билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берадиган қатор ҳолатлар белгилаб берилди. Бунгача мамлакатда алкоголли ичимликлар рекламаси бутунлай тақиқланган эди.

Реклама тўғрисидаги қонун билан реклама тилига янги талаблар ўрнатилмоқда

Президент томонидан имзоланган «Реклама тўғрисида»ги янги қонун уч ойдан кейин кучга киради. Ҳужжат билан реклама тилига, шунингдек, унинг мазмунини бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар белгилаб берилмоқда.

МБ асосий ставкани 16% этиб белгилади

Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилади. Март ойида асосий ставка 14 фоиздан 17 фоизгача кўтарилганди. Шундан сўнг, МБ асосий ставканинг 16 фоизга туширилиши бўйича тушунтириш берди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда деградацияга учраган ерлар ва ўрмонларни тиклаш мақсадида 30 йил муддатга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида яна иккита траст фонд қўшимча 11 млн доллар йўналтиради. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир қатор вазифалар юклатилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти прогнозини оптимистик баҳолади

Жаҳон банки 2022 йил учун Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 4,3 фоизгача яхшилади. Аммо Украинадаги можаро сабабли ўсиш олдинги прогноздан пастлигича қолмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон яқин икки йилда Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори иқтисодий ўсишни кўрсатиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилди. Томонлар Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг экспозициясини ташкил этишга келишиб олишди.

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 10−14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида шамол кучайиши, сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.

Болалар ёзги оромгоҳларда дам олиши учун 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади — ХТВ

Болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш тадбирларига 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади, деб маълум қилди ХТВ. 1131 та оромгоҳ билан 297 мингдан ортиқ болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Қолаверса, беш ташаббус доирасида ўтказиладиган тадбирларга 1,2 млндан ортиқ ўқувчи жалб этилади.

Тўртта ҳудудда қўшни давлатлардан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

ДХХ Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида Тожикистон ва Қирғизистондан яширинча олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйди. Тезкор тадбирларда гумондорлар ёнида жами 2,9 кг опий, 3,9 кг гашиш, 3 минг донадан ортиқ «Регапен», 380 дона «Тропикамид», 400 дона «Селофен» борлиги аниқланди.

Тошкент вилоятида икки киши поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида 25 ва 20 ёшли фуқаролар поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди. Улардан бирининг туғма кўриш ва эшитиш нуқсони бўлган, иккинчиси эса телефондан фойдаланган ҳолда велосипедда темирйўлни кесиб ўтишга уринган.

Пойтахтдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани айтилмоқда.

Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олингач 26 та қарор ва фармойишни имзолади

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинган куни 24 та қарор ва фармойиш, эртаси куни эса яна 2 та ҳужжатни имзолади. Уларнинг аксарияти ер майдонларини онлайн аукционга қўйиш билан боғлиқ. Адлия бошқармаси «сохталаштириш эҳтимоли» билан қарорларнинг қонунийлигини текширмоқда.

Президент сувдан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президентга Сурхондарёдаги сув омборларини модернизация қилиш ва сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев барча сув омборлари хавфсизлигини яхшилаш, тизимни рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган 65 тонна ун сотиб юборилгани аниқланди

Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган арзон нархдаги ун маҳсулотини бошқа шахсларга сотиб юборилгани аниқланди. Поп туманида МЖЧ раҳбари 54,9 тонна, Марғилон шаҳрида эса хусусий корхона мансабдорлари 10,1 тонна ун маҳсулотини қимматроқ нархда сотгани маълум бўлди.

Ёлғиз кексалар ва фахрийларга бепул озиқ-овқат ўрнига нақд пул берилади

1941−1945 йиллардаги уруш фахрийлари, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул озиқ-овқат ўрнига ойига БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов олади.

Футбол: Ўзбекистон Осиё кубоги саралашини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон миллий жамоаси 2023 йилги Осиё кубогига саралаш турнирини Шри-Ланка устидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади — видео, фото.