Пойтахтнинг яшиллиги — 26,8%. Аввал айтилган 3% кўрсаткич хатолиги маълум қилинди

Тошкент шаҳрининг яшил майдони (буталар ва майсалар ҳам киритилади) қарийб 30%ни (ҳокимият ўлчови бўйича — 26,84%) ташкил этади. 3 фоизлик кўрсаткични Ўзгидромет вакили техник хато туфайли эълон қилди, дейилади марказ хабарида. Ҳокимият яшиллик кўрсаткичи қандай аниқланишини тушунтирди.

Ўзбекистондаги қурилишлар сабаб ҳавонинг ифлосланиши биз учун муаммо — Ўзгидромет

Ўзгидромет раҳбарининг биринчи ўринбосарининг фикрича, қурилишлар сабаб Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши муаммолардан бирига айланиб бормоқда. «Қурилишлар барибир бир кун тўхтайди. Мутахассис сифатида айтаман, 5−10 йилдан кейин шаҳар ҳавоси яхши бўлади», — деди Ибратжон Каримов.

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 15 кунга узайтирилди

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилди. Худди шунингдек, Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида регистрациясиз бўлиб туриш муддати 3 кундан 15 кунга узайди.

Андижон шаҳар ҳокими ортидан вилоят ХТБ бошлиғи ҳам ҳибсга олинди

Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Сешанба куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани маълум бўлганди.

Сайёҳдан мусодара қилинган дрон Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топширилади

Суд россиялик сайёҳнинг дронини давлат фойдасига мусодара қилиш ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш ҳақида қарор чиқарди. Ускунанинг нархи 2000 долларга баҳоланмоқда.

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди

Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.

Австриянинг энг йирик банки Ўзбекистонга €7,9 млн ажратди

Австриянинг «UniCredit Bank Austria AG» банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологиялар трансферини молиялаштириш учун 7,9 млн евро ажратди. Ушбу имтиёзли маблағлар «Bauer GmbH» компаниясининг ёмғирли суғориш учун инновацион технологияларини харид қилишга сарфланади.

Саноат зоналари режага мувофиқ газ, сув, электр энергияси билан таъминланади

2022 йилда эркин иқтисодий ва саноат зоналарига электр, газ ва сув коммуникацияларини ўтказиш дастури тасдиқланди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, уларнинг учдан бирида электр, газ, сув ва канализация йўқлигини танқид қилганди.

Оролбўйи архитектор ва қурувчилари экологик лойиҳалаш бўйича ўқитилади

БМТТД, Ислом тараққиёт банки ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Оролбўйида янги лойиҳани ишга туширди — архитектура-лойиҳа институтлари ҳамда ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармалари вакиллари экологик тоза муҳандислик лойиҳалари ва бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича ўқитилади.

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш 41 фоизга етказилди — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминланганини маълум қилди. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилди.

Wizz Air лоукастерининг шўъба корхонаси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширмоқчи

Wizz Air Abu Dhabi лоукастери Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди. Кузда авиакомпания мамлакатнинг икки шаҳрига тўртта рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Импорт озиқ-овқатлар ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда — Бош прокуратура

Импорт озиқ-овқатлар, жумладан картошка, гўшт, ёғ, ун ва шакар «биринчи қўл» тамойили асосида ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда, деди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи Дилшод Раҳимов. Йил бошидан бери нархларни манипуляция қилган 187 нафар шахсга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилган.

Йил бошидан буён 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланди

Ўзбекистонда йил бошидан буён Суриядаги «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотларга алоқадор 4 та яширин, 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, улар фаолиятига чек қўйилди.

Самарқанддаги ёнғинда 16 та дўконда зарар етгани маълум бўлди

Самарқанд вилояти ФВБ Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида юз берган ёнғин оқибатида жами 16 та дўконнинг 240 кв.м. майдонига зарар етганини маълум қилди. Аввалроқ, учта дўконнинг шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари зарарлангани айтилганди.

Тўрткўл трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Тошкентдан Қорақалпоғистонга 55 нафар йўловчини олиб кетаётган Yutong йўловчи автобуси Тўрткўл туманидан ўтган автомагистралда ёниб кетди. Воқеа тунда содир бўлган, тахминан ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарорига кўра, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификати 5 йилга берилади. Сертификат ДХМ ва ЯИДХП орқали тақдим этилади, бунинг учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Украинадаги уруш фонида Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?

Украинадаги уруш Россияга кучли боғланган иқтисодиётлар учун ташқи савдо хатарларини келтириб чиқарди. Шунга қарамай, март-апрель ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдоси соғлом кўрсаткичларда ўсди. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг таъкидлашича, бу тенденция келгуси ойларда ўзгариши мумкин.