Тошкент шаҳрида савдо дўконини ноқонуний тарзда олиб беришга уринганликда гумонланган фуқаро қўлга олинди. Бу ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбрда аниқланди.

Гумонланувчи «Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖнинг масъул ходимларидан бири эканлиги айтилмоқда. У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозорнинг харидорлар гавжум бўладиган ҳудудидан жой олиб беришига ишонтирган.

Масъул ходим бунинг эвазига эса 10 минг АҚШ доллари талаб қилганлиги, ушбу маблағдан 8,5 минг долларини олганида ушлангани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.