Ўзгидромет Ўзбeкистон бўйича 3−5 июнь кунлари кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бугун, жума куни Ўзбекистон ҳудуди республиканинг шимоли-шарқий ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиш вақтида 18−23 м/с га етиши ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даражадан ошмайди.

Эртага, шанба куни об-ҳавонинг беқарорлиги фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Марказий ва жануби-шарқий вилоятларнинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйича деярли қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат +33, +35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +36, 37 даражагача кўтарилади.

3−4 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.