Ўзбекистон аҳолиси халқаро пул ўтказмалари ёрдамида Россия банкларининг «Мир» карталарига, МДҲ банкларининг Visa ва MasterCard карталарига пул ўтказишлари, электрон ҳамён ҳисобларини фоизсиз тўлдиришлари мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистондан хорижий давлатларга ҳам пул ўтказмалари мавжуд бўлади. Ўзбекистондаги банк карталарига чет элдан пул ўтказмалари яъни қарама-қарши йўналиши ҳам очилади.


Ўзбек сўмларини кўрсатилган карта/ҳамён валютасига конвертация қилиш тўлов тизимининг курси бўйича амалга оширилади. Қабул қилувчининг ҳисоби ҳар доим унинг валютасида тўлдирилади!

Бундан ташқари, Pay Way хизмати уй-жой коммунал хизматлари (электр энергияси, сув, газ ва ахлат йиғиш), Интернет, уяли алоқа, давлат хизматлари (ЙҲХББ, ФҲДЁ, ИИБ, e-imzo.uz, UzIMEI, UzTest.uz ҳужжатлари ва жарималари ва бошқалар), ўйинлар (World of Tanks, «Танки Онлайн», Galaxy), ижтимоий тармоқлар ва бошқалар учун ҳақ тўлаш имкониятини беради.


Pay Way тўлов тизими орқали сиз нафақат Ўзбекистон хизматлари учун тўловларни амалга оширишингиз, балки МДҲ давлатларининг уяли алоқа компаниялари, кабель телевиденияси ва бошқа хизматларга тўловларни ҳам амалга оширишингиз мумкин.

Кешбекни севувчилар учун эса Pay Way ажойиб функция тайёрлаган — илова орқали ҳар қандай тўловларни амалга оширишда SoliqUz иловасида сканерлашсиз 1% кэшбэк автоматик тарзда ҳисобингизга тушади.


Грузия, Молдова, Украина, Қирғизистон ва бошқа МДҲ давлатларига тўлов картаси, электрон ҳамён ҳисобини тўлдириш ёки банк ўтказмаларини амалга ошириш учун мобил иловада идентификациядан ўтиш керак.

Pay Way халқаро пул ўтказмалари хизмати орқали амалга оширилган барча пул ўтказмалари хакерларнинг ҳужумидан мутлақо ҳимояланган. Улар барча трансчегаравий ўтказма талабларига ва тўлов карталари саноати маълумотлар хавфсизлиги стандартига (Payment Card Industry Data Security Standard) жавоб беради.


Барча шахсий маълумотлар кучли шифрлаш усуллари билан ишончли ҳимояланган. Хизмат тўлиқ хавфсизлик ва махфийликни кафолатлайди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан SMS кодларини ҳеч кимга айтманг. Тўлов ташкилотлари ҳеч қачон қўнғироқ қилмайли ва код сўрамайди.

PayWay мобил иловасини Google Play ва App Store’дан юклаб олишингиз мумкин.

Pay Way тўлов ташкилоти 2021 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан расман рўйхатга олинган.

Телефон: (+998) 95−200−01−03
Манзил: Тошкент шаҳри, Махтумқули кўчаси, 136

E-mail: info@1pay.uz
Сайт: 1pay.uz
Facebook: fb.com/payway.uz
Instagram: @payway.uz
Telegram: t.me/paywayuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.