20 кун давомида Тошкент шаҳри аҳолиси, катталар ва болалар таниқли мумтоз ариялардан баҳраманд бўлишди, халқ қўшиқларига байрамига қўшилишди. Андижон полькаси садолари остида рақсга тушишди. Мис трубалар, скрипкаларнинг ажойиб садолари ва профессионалларнинг тиниқ овозлари билан ўзига жалб этган Tashkent Opera Fest пойтахтга ҳақиқий байрам шукуҳини олиб кирди.

Ушбу фестивалнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у шаҳарнинг бир нечта бурчакларида — Навоий номидаги ДАКТ майдонида, Мовий гумбазлар ёнидаги хиёбон саҳнасида, Tashkent City истироҳат боғи атриумидаги кўл бўйида, Magic City боғининг соҳил бўйида ва кутилмаган масканларда ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, флешмоблар уюштирилиб, улар метро вагонида ёки аэропортнинг залида, Central Park арғимчоқлари ёнида, Марказий экопарк йўлагида, Гагарин кўчасидаги хиёбонда одамларга қўшиқ куйлаб берган, мусиқа асбобларини чалган ҳолда, атрофдагиларга кутилмаганда байрам кайфиятини туҳфа этишди. Кутилмаганлик эффекти гўзал мусиқа билан мулоқот қилиш қувончини сезиларли даражада оширди.

Санъаткорлар тадбирга ўзгача завқ бағишлашди, улар қўшиқлар куйлашди ва чалишди, рақсга тушишди ва тингловчиларни байрамона тадбирда иштирок этишга таклиф қилишди. Айниқса, аэропортда ҳаммани хайрон қолдиришди, у ерда йўловчилар чамадонларини ташлаб, халқ куйига рақсга тушишди. Гагарин кўчасида эса концерт якунида томошабинлар уларнинг давом этишини сўрашганида, мусиқачилар «Славянканинг видолашуви» садолари остида ҳазилона саф тортиб, жўнаб кетишди ва чилонзорликларнинг олқишига сазовор бўлишди.

Бундай ноодатий, кенг кўламли фестивал якуни ҳам қизиқарли бўлиши керак. Тантанали саҳна кўринишларига бой бўлган концертда опера ижрочиларига бетакрор балет жамоаси ҳам қўшилади. Катта якуний концерт буни кузатганлар ва эшитганларнинг хотирасида анчагача сақланади.

Tashkent Opera Fest’нинг тантанали ёпилиш маросими 29 май куни соат 19:30 да «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё тарихида илк бора 500 нафар мусиқачидан иборат оркестр ташриф буюрганларга қувонч улашади. Хуш келибсиз!

Чипталарни iTicket.uz сайтида 60 000 сўмдан 200 000 сўмгача бўлган қийматда харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун: (+998) 71 207 10 71

(+998) 71 207 20 72.

Реклама ҳуқуқлари асосида.