2021 йилда Freedom Finance томонидан ташкил этилган «Инвесторлар жанги»да 650 дан ортиқ киши қатнашди. Танловда портфель даромади кўрсаткичи 48,9 фоизни ташкил этган Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Улуғбек Фазилов биринчи ўринни эгаллади. Танлов давомида компания ҳар ойда ўртача 200 та янги брокерлик ҳисоб рақамини очди.

Ўзбекистонда «Инвесторлар жанги 2.0» танлови бўлиб ўтади. Танлов 2022 йилнинг 7 июнидан 31 августигача давом этади. 10 май куни ҳужжатларни қабул қилиш бошланди, жараён 6 июнда якунланади. Танловда Ўзбекистон республикаси фуқаролари ва республика фонд бозорида пул ишлаш истагида бўлган хорижликлар иштирок этиши мумкин.

Танловнинг мажбурий шарти: иштирокчилар Freedom Finance инвестиция компаниясининг мижози бўлишлари шарт. Ғолибликни қўлга киритиш учун даъвогарлар сафида бўлиш учун брокерлик ҳисоб-варағида 1 млн сўм ёки шу эквивалентдаги қимматбаҳо қоғозлар бўлиши талаб этилади. Танловнинг асосий совринлари ноутбук, планшет ва смартфон бўлади.


«Танлов Инвестиция институтлари миллий уюшмаси иштирокида ташкил этилди. Унинг асосий мақсади чакана инвесторлар орасида фонд бозори воситаларини оммалаштириш ва биржадаги битимлар ҳажмини оширишдан иборат. Freedom Finance ўз мижозларини — энг фаол, энг ёш ва энг кекса, шунингдек, аёл инвесторларни қўшимча совринлар билан тақдирлайди», — деди танлов ҳақида Freedom Finance компаниясининг Ўзбекистондаги ижрочи директори Евгений Можейко.

Танловда белгиланган муддат давомида инвестиция портфели энг катта ўсишни кўрсатганлар ғолиб бўлади. Сиз 11 та эмитентнинг оддий акциялари билан савдо қилишингиз мумкин: Hamkorbank, «Кварц», ЎзРТХАБ, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Қизилқумсемент», «Қувасойсемент», «Ўзметкомбинат», «Ипотека-банк» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл», «Тошкентвино комбинати», «Средазэнергосетьпроект». Охирги икки компаниянинг қимматбаҳо қоғозларини олди-сотдиси Elsis-Savdo номли биржадан ташқари платформасида, бошқа эмитентлар савдоси эса «Тошкент» Республика фонд биржасида (РФБ) амалга оширилади.

Ғолибларни аниқлаш учун комиссия тузилади, унинг таркибига ташкилотчи компаниялар экспертлари, шунингдек, Молия вазирлиги, Инвестиция институтлари миллий уюшмаси ва Республика фонд биржаси мутахассислари киради.

Иштирок этиш учун аризани Freedom Finance сайтида ёки 1135 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали олдириш мумкин.

Қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларга эгалик қилиш ҳар доим хавфлар билан боғлиқ. Инвестицион объект сифатида қимматбаҳо қоғозларни танлаш ва бу танловнинг оқибатлари инвесторнинг хавфи ҳисобланади.

Телефон: (+998) 78−147−75−55.

Реклама ҳуқуқлари асосида.