Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.

Ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши нотўғри — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам ижро ҳокимияти, ҳам вакиллик ҳокимияти раҳбари бўлиши нотўғрилигини таъкидлади. «Бу масалани Конституция билан ечиб қўйиш керак», деди у. Унинг таъкидлашича, амалдаги Конституция билан барча кутилган ўзгаришларни амалга оширишнинг имкони йўқ.

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилганини маълум қилди. 170 минг сўм эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.

Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди

25 май куни Қўқон шаҳрида Yandex Go такси хизмати ишга тушди. Эндиликда ушбу хизмат Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларини қамраб олади.

Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ёрдам икки ҳафта ичида берилиши керак.

29 май куни Tashkent Opera Fest’нинг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтади

29 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида 20 кун давомида Тошкент аҳлини шод қилиб келаётган Tashkent Opera Fest байрамининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик табиий газ етказиб берди. Натижада мамлакат Хитойнинг газ импортёрлари орасида кучли бешликка кирди. Аввалроқ, расмийлар ёқилғи экспортин ички бозор ва қайта ишлаш фойдасига қисқартирилиши ҳақида маълум қилган эди.

Сенат мажлиси яна жонли эфирда узатилиши режалаштирилмоқда

28 май куни Олий Мажлиси Сенатининг 26-ялпи мажлиси юқори палатанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритилади. Аввалроқ Сенатнинг 25-ялпи мажлиси бошланганидан деярли 8 дақиқа ўтиб, ҳеч қандай сабабларсиз Uzreport TV телеканалида ҳам, телеканалнинг YouTube-саҳифасида ҳам тўхтатилган эди.

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди

Жаҳон банки гуруҳи 2022−2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди. У учта стратегик мақсадга қаратилган — хусусий секторда инклюзив бандликни ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ва «яшил» иқтисодий ўсиш ҳисобига фаровонликни ошириш ва барқарор ривожланиш.

«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди

Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» директори этиб тайинланди.

Янги газ ҳисоблагичларини сентябргача ўрнатиб бўлиш режалаштирилган

Ўзбекистонда истеъмолчилар учун «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш сентябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Дастлаб буни 2021 йил 1 августгача бажариш режалаштирилган эди, муддатлар бир неча бор ортга сурилди. Хусусий уйларнинг 97,7 фоизида ҳисоблагичлар ўрнатилган, квартираларнинг атиги 53 фоизга қамраб олинган.

Жиззахда селдан талофат кўрган оилаларга уй-жой қуриш бошланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида селдан талофат кўрган оилалар учун янги уй-жойлар қуриш ишлари бошланди. Оилалар учун ер майдонлари ажратилиб, 20 та замонавий уй-жойлар бунёд этилади. 100 га яқин уй-жойларда реконструкция ишлари олиб борилади.

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди

Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Пастдарғомда 2000 туп марихуана етиштирган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги цемент сақлаш омборхонасида 2000 туп марихуана ўстирганликда гумон қилинган 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Улар қўлга тушмаслик учун омборхонага ўт қўйиб юборишган.

Афросиёб археологик объекти яқинида кавланган чуқурдан эски сопол буюм ва қабристон қолдиқлари топилди

Самарқандда Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш иншооти қуриш учун ер кавлангани аниқланди. Кавланган чуқурдан ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт ва қабристон қолдиқлари топилган.

Россияда пилот лойиҳа доирасида ишга жойлаштириладиган ўзбекистонлик мигрантлар сонига чекловни олиб ташлаш режалаштирилмоқда

Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга келиши мумкин бўлган мигрантлар сонига чекловни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Ҳозирда ушбу чекловга кўра, пилот лойиҳа доирасида 10 минг нафар ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун бора олади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Фото: Мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди

25 май куни Ўзбекистон мактабларида 390 минг нафар 11-синфни битирган ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ чалинди. «Газета.uz» пойтахт мактабларидаги тадбирлардан фоторепортаж тайёрлади.

2022 йил битирувчиларига мурожаат

Вазирлар, депутат, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари, IT-Парк директори, Inkuzart ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари 2021−2022 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.

Дунё бўйлаб маймун чечаги тарқалмоқда. Янги пандемия бошланиши хавфи борми?

Европа ва Американинг бир қатор мамлакатларида маймун чечаги касаллиги билан зарарланиш ҳолатлари кузтилмоқда. Бу қандай касаллик, у хавфлими? Унинг қандай аломатлари бор? Маймун чечаги қандай пайдо бўлди?

Фото: Намангандаги халқаро гуллар фестивали қандай ўтди?

Ўзбекистоннинг гуллар пойтахти сифатида танилган Наманганда 5 июнга қадар халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. 61 йиллик байрам муносабати билан Бобур номидаги истироҳат боғига 2 млн туп гул экилади. Бу йил ёмғирлар билан ўтган фестивалнинг очилишида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ҳам иштирок этди.

«Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларим хато бўлганлигидан ҳурсандман» — Россиялик релокантнинг илк таассуротлари

Март ойида Тошкентга кўчиб келган россиялик йигит нега Ўзбекистонга кўчиб келгани ва бу ерда қандай афзалликлар ҳамда камчиликлар борлиги ҳақида, шунингдек, Тошкентда яшаш давомидаги кузатувлари тўғрисида ҳикоя қилди.