«Нархларнинг кўтарилиши етарли эмас». Шерзод Ходжаев — энергетика соҳасини ислоҳ қилиш тўғрисида

«Бугунги нархлар билан биз фаолият самарадорлигини ошириш орқали саноатнинг айрим муаммоларини ҳал қилишимиз мумкин. Аммо 25 йилдан бери мерос бўлиб қолган муаммоларни ҳал қила олмаймиз, — дея таъкидлади энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев. Унинг қўшимча қилишича, шунчаки нархларни оширишнинг ўзи етарли эмас. Ишлайдиган бозор қоидалари керак. Шу билан бирга, давлат аҳоли учун тариф сиёсатини сақлаб туриши керак.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.

Россияликлар Ўзбекистонга бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда

Россия-Украина можароси фонида россияликлар Ўзбекистон йўналишида бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда. Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, март-апрель ойларида консалтинг, молия ва IT-компаниялар вакиллари ортга қайтиш чипталарини нисбатан камроқ сотиб олган.

«Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш вақти келди» — Содиқ Сафоев

Давлат илгариги даврлардан фарқли ўлароқ, нафақат бошқарув, балки фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига айланиб бормоқда, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Шундай экан, амалдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, муаммоларни парламент усулларида ҳал этиш, қонунларни қабул қилишда етук экспертларга таяниш зарур. «Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш амалиётини кенг жорий этиш вақти келди деб ўйлайман», — деди у.

«Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди» — Акмал Саидов

Сешанба куни Конституциявий комиссия раҳбари Акмал Саидов Асосий қонун ислоҳоти заруратини Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести»га таяниб асослантиришга ҳаракат қилди. «Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди», — деди у.

«Ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкул» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкуллиги ва туб ўзгаришлар аҳоли уларни чуқур ва тўла англашига боғлиқлигини таъкидлади. «Тараққиётни таъминловчи тизимли механизмлар ичида энг муҳими — ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасида бир-бирини тийиб туриш тизимини такомиллаштиришдан иборат», — деди у. Сенатор шунингдек, давлат ҳокимиятининг аҳоли олдида жавобгарлигини таъминлаш зарурлигини қайд этди.

Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Унга қадар мазкур лавозимда Азиз Абдуҳакимов фаолият юртиган.

Насрулла Бабаев Бекобод шаҳрига ҳоким бўлди

Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Насрулла Бабаев Бекобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Қирғизистон билан Ўзбекистонни боғловчи ерости туннели топилди

Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан Ўзбекистон билан чегарада 270 метрлик туннель аниқланди. Унинг ёрдамида икки мамлакатга бемалол ўтиш мумкинлиги, туннелни қазиганликда гумон қилинаётган шахс эса руҳий касалликлар шифохонасида эканлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

Абдулазиз Камилов Саудия ТИВ раҳбари билан мулоқот қилди

Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархан бин Абдулла билан мулоқот қилди. Саудия томони Камиловни Ўзбекистон президентининг махсус вакили деб қайд этган ва суҳбат чоғида сўнгги минтақавий ҳамда халқаро ўзгаришлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда «Маданий мерос ва ижод платформаси» ишга туширилади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Маданий мерос ва ижод платформаси» ни ишга туширади. Барча амалга оширилаётган маданий дастурлар ва лойиҳалар харитага киритилади, бу эса умумий манзарани кўра олиш, эълон қилинган сиёсат ва стратегиялар доирасида мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаш имконини беради.

Қозоғистон ТИВ Самарқандда туристлар билан содир бўлган ҳолатга муносабат билдирди

Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров Самарқандда ички ишлар ходимлари туристларга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолат юзасидан муносабат билдирди. «Ўзбекистонда жамиятнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларини қораламоқда… Биз бунга аралашмасликка ҳаракат қилаяпмиз ва фақат фуқароларимиз ҳимоясига тегишли қисмини кузатиб бораяпмиз», — деди у.

Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди

Наманган вилояти Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси «Ваз-2106» русумли автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган 14 ёшли пиёдани босиб кетди. Бу охирги уч сутка ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ оқибатида содир бўлган саккизинчи ўлим ҳолатидир.

Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркакка 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманидаги уй олдида 17 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берди. У майда безориликда айбланиб, 10 суткага маъмурий қамоққа олиниб, жаримага тортилди. Жабрланувчи ички ишлар бўлими унинг аризасини биринчи мурожаатда қабул қилмаганидан шикоят қилди.

Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида мамлакатдаги иккинчи энг йирик (100 МВт) қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди ва ягона тармоққа қувват узатишни бошлади. Бу билан йилига 78 млн куб метр табиий газ тежалади (мамлакат аҳоли хонадонларининг 10 кунлик истеъмоли) ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

2020 йилдан ҳозирги кунгача ис газидан заҳарланиш оқибатида 366 киши вафот этди

2020 йилдан бошлаб 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Натижада 366 нафар фуқаро вафот этган ва 307 киши турли даражада жароҳат олган. Сенаторлар ўтказилаётган профилактик тадбирлар етарли даражада ўз самарасини бермаётганини танқид қилди.

UzAuto Motors 5 мингдан ортиқ машинани ўз вақтида етказиб бермагани учун пеня тўлайди

UzAuto Motors компанияси 2021 йилда тузилган шартномаларга мувофиқ, 68 та дилерлик ташкилотлари орқали 5 мингдан ортиқ ҳолатда харидорларга машиналарни ўз вақтида етказиб бермагани аниқланди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги кечиктирилган ҳар бир кун учун истеъмолчиларга пеня тўлатиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Январдаги «блэкаут» сабабли истеъмолчиларга 5,7 млрд сўм қайтарилди

25−27 январь кунлари бутун Ўзбекистонда кузатилган энерготизимдаги узилишлар оқибатида «Тошиссиққуввати» корхонаси аҳолига белгиланган нормада иссиқлик энергияси етказиб бермаганлиги аниқланди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент бўйича 4,5 млрд сўм, 9 та ҳудуд бўйича эса 1,222 млрд сўм маблағни истеъмолчиларга қайтаришга эришди.