«Самарқанд дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуаси яқинидаги Самарқанд дарвоза ва Қоратош кўчалари кесишмасидаги чорраҳада 21 майдан бошлаб автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур чорраҳада ва унга келувчи — Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Қоратош кўчаларида босқичма-босқич йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ҳокимиятнинг ишонтиришича, «иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади».