Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан (ССВ таркибий тузилмасидаги) «O‘zmedimpeks» ДУК директори Диёрхон Каттаходжаев вазифасидан озод этилди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Бундан ташқари, вазир Беҳзод Мусаев ССВнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ҳамда мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимини ҳам ишдан олишга қарор қилган.

Бунга эса уларнинг «хизмат фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳамда тизимда давлат харидларини амалга оширишдаги сусткашлиги» сабаб қилиб кўрсатилган.