Пайшанба куни Тошкентда 2026 йилгача ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати, ижтимоий соҳалар ва ички ишлар вазирликлари, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миллий ва минтақавий идоралари мутахассислари иштирок этди.

Стратегия лойиҳаси ЮНИСEФнинг техник кўмагида ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва жамғарманинг мартдаги «йўл харитаси»га киритилган. Бундан кўзланган мақсад ҳар бир ўсмирнинг соғлиғини энг юқори даражада бўлиши учун имконият яратиш, уларнинг келажаги учун зарур шарт-шароит яратишдан иборат.

10 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва 24 ёшгача бўлган ёшлар аҳолининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. 10−15 йилдан кейин улар давлат аппаратида, бизнес, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм, таълим, тиббиёт ва бошқаларда иш ўринларини эгаллашади. Мамлакатнинг яқин ўн йилликларда муваффақиятли ривожланиши уларнинг ҳозирги саломатлиги, таълими, хавфсизлиги ва фаровонлигига боғлиқ. Бу ҳақда сенатор Дилором Тошмуҳамедова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс ва бошқалар нутқ сўзлади.

Шу билан бирга, ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигига мавжуд таҳдидлар вазирликлар ўртасида яқин ҳамкорликда амалга ошириладиган шошилинч миллий комплекс чора-тадбирларни талаб қилади, деб ҳисоблайди экспертлар.

ЮНИСEФ офисининг минтақавий маслаҳатчиси Габриель Фонтананинг таъкидлашича, ўсмирларнинг саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилишда устувор эътиборни талаб қиладиган масалалар — йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўлим ва ўз соғлиғига қасддан зарар етказиш эканлигини таъкидлади. У миллий стратегияни тезда қабул қилиш ва тасдиқлаш ва уни амалга оширишда бутун жамиятни жалб қилишга чақирди.

Марказий Осиё мамлакатларида 10−19 ёшли ўғил ва қиз болалар учун йўл жароҳатлари ва ўзига зарар етказиш асосий ўлим сабаблари ҳисобланади. 2019 йилда ЙТҲларда 5−14 ёшдаги болалар ўлими бўйича Ўзбекистон кўрсаткичи Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон ва Тожикистонга қараганда юқори эди, деб Юнисефнинг Ўзбекистондаги офисининг Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Олга Ким маълум қилди.

Яна бир оғриқли муаммолардан бири — бу болаларнинг руҳий саломатлигини таъминлаш.

«Комплекс жинсий таълим соғлом хулқ-атворни шакллантиришга, жинсий ва репродуктив саломатлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ёрдам беради, хусусан, ОИВ инфекцияси ва ўспирин ҳомиладорлиги ҳолатларини камайтириш орқали жинсий ва репродуктив саломатлик кўрсаткичларини яхшилайди», — деди Габриэль Фонтана.

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида яна бир муаммо ҳам таъкидланди: ўсмирларда жисмоний фаолликнинг етишмаслиги — қизлар орасида 84 фоиз ва ўғил болалар орасида 56 фоизни ташкил қилади.

Тўйиб овқатланмаслик юки муаммосини ҳам ҳал қилиш керак, чунки (2017 йилги маълумотларга кўра) 15−19 ёшдаги қизларнинг 10,7 фоизи ортиқча вазн ёки семиз, 11,9 фоизи эса — кам вазнга эга. Ўсмирларнинг деярли ярми (49%) темир танқислигидан азият чекади, ҳар хил турдаги анемия 28% ўсмирларда кузатилади, бешдан икки қисмида эса фолий кислотаси етишмайди.

«Таълим ва соғлиқни сақлаш ўртасидаги синергия яхши таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга ёрдам беради», — дея таъкидлади Олга ким. Масалан, етарли овқатланишни таъминлайдиган мактабларда давомат 8 фоизга юқори, шу билан бирга, ўспирин қизларда анемия кўрсаткичлари 20% гача пасайган.

ЖССТ Марказий идорасининг ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлиги бўлими бошлиғи доктор Валентика Балтаг болалар ва ўспиринларнинг саломатлиги ва фаровонлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда стратегик ўзгаришларнинг муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Фақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги ёки бошқа бирон бир жабҳада ҳаракатлар етарли эмас, биз тиббий хизматлардан ўсмирга қаратилган экологик ёндашувга ўтишимиз керак. Кўп босқичли ҳаракатлар ўспиринларни зарур жисмоний, ақлий, ҳиссий ва ижтимоий ўқитиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган ягона тўлиқ стратегия доирасида зарур, деб таъкидлади ЖССТ вакили.

Стратегия лойиҳасида қуйида мақсадлар қайд этилган:

  • соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
  • руҳий саломатликни мустаҳкамлаш ва ўсмирларнинг тенгдошлари, ота-оналари ва жамият аъзолари билан соғлом муносабатларини шакллантириш;
  • истиқболли келажак учун зарур шартларни шакллантириш;
  • экологик барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасига эришиш;
  • тиббий ёрдам сифатини ошириш.

Стратегия лойиҳаси 2026 йилгача ўсмирлар ўлимини барча сабабларга кўра, шу жумладан бахтсиз ҳодисалар, ўз жонига қасд қилиш, микронутриент етишмовчилиги, ортиқча вазн ва семиришни камайтириш, мактабларни моддий-техник қўллаб-қувватлаш кўрсаткичларининг кўпайиши ва улардаги санитария шароитларини яхшилаш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилайди. Шунингдек, бошқа кўплаб муҳим кўрсаткичларни ўз ичига олади.

Стратегия лойиҳаси 2026 йилгача ўспиринлар ўлимини барча сабабларга кўра, шу жумладан бахциз ҳодисалар, ўз жонига қасд қилиш, микронутриент етишмовчилиги, ортиқча вазн ва семиришни камайтириш, мактабларни моддий-техник қўллаб-қувватлаш кўрсаткичларининг кўпайиши ва улардаги санитария шароитларини яхшилаш ва бошқа кўплаб муҳим аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилайди. Шунингдек, уларга эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ўзида мужассам этган.

Қарийб икки йиллик тайёргарликдан сўнг, давлат органларининг саъй-ҳаракатлари умумий сафарбарлик туфайли ушбу ҳужжатни қабул қилиш, уни 2026 йилгача мамлакатни ривожлантириш стратегияси билан синхронлаш вақти келди, деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова стратегия лойиҳасига баъзи ўзгаришлар киритиш кераклигини ва бу жараён узоқ давом этмаслигини айтди.

Вазирлар Маҳкамаси вакили ҳукумат стратегияни якунлаш ва қабул қилишда зарур ёрдамни тақдим этишига ишонтирди.