Андижон шаҳрида яна 14 та янги автобус шаҳар аҳолисига хизмат кўрсата бошлади, дея хабар бермоқда вилоят матбуот хизмати.

«Алпомиш мероси» МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган «Aziastar» русумли автобуслар 70 нафар йўловчини ташиш имконига эга. Кондиционер, видеокузатув камераси билан жиҳозланган автобуслар шаҳардаги қатор йўналишларга қўйилди.


Ташкилот таъсисчиси Акмалжон Нурматовнинг сўзларига кўра, корхона хитойлик ҳамкорлар билан 80 та автобус ва 40 та микроавтобус олиб келиш учун тузилган шартнома якунланди.