Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»
Тедди костюми Микки Маус костюмидан қулайроқ
Айиқвойлар ниқоблари ортида кимлар яширинади?
Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»
«Тедди костюми Микки Маус костюмидан қулайроқ». Айиқвойлар ниқоблари ортида кимлар яширинади?
Туғруқхоналар олдида, истироҳат боғларида ва тўй-базмларда Микки Маус, Бурундуқ ҳамда бошқа машҳур мультфильмлар қаҳрамонлари костюмларини кийиб олган одамларни учратиш мумкин. Аниматорлар ниқоблари ортида ким яширинади, бу иш учун қанча ҳақ тўлашади ва бундай кийимнинг ичида бўлиш қанчалик иссиқ — «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ушбу саволларга жавоб излади.
Ака-укалар Бунёд ва Бекзод Зангиота туманида истиқомат қилишади. Улар машҳур мультфильмлар қаҳрамонларининг 13 та костюмларига эга ва уларни ака-укалар қўл остида ишловчи ёш аниматорлар кийишади. Костюмларнинг аксарияти буюртма асосида тикилган. Ҳар бири 300 долларга тушган. Иккита катта айиқни эса тадбиркорлар Хитойдан 1200 доллар эвазига сотиб олишган. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам аниматорлар билан суҳбатлашди.
Мирвоҳид Мирзиёдов
19 ёшда
Биринчи марта Тедди костюмини 2 йил аввал, мактабда ўқиётган вақтимда кийганман. Маҳалламизда яшайдиган Бобур ака бир куни Тедди туғилган кунга буюртма қилинганини, аммо кийиб борадиган бола келолмай қолганини айтди. Мактабдан қайтиб, уйда зерикиб ўтирган вақтим эди. Мендан костюмни кийиб боришимни сўраганди, дарров рози бўлдим.

Кийиб кўрдим ва, билмадим, негадир қувониб кетдим. Аввалига кайфият учун ҳам кийиб, буюртмаларга бориб юрдим. Кейинчалик мен фойдаланадиган кулранг Тедди cотиб юборилди. Табиийки, мен ҳам уни сотиб олган одам билан ишлай бошладим.

Ҳозир эса хизматларда фақат битта костюмни киймайман. Қайси бири буюртма қилинган бўлса, шу персонажга айланаман. Аммо барибир, менга энг ёқадигани Тедди бўлиб қолаверади. Чунки бу айиқ — менинг севимли қаҳрамоним. Шу билан бирга, у бошқа катта айиқ ва Микки Маус кийимларидан қулайроқ ва енгилроқ.
реклама

Касбим ўзимга ёқади, агар бу касб бўлса. Қиладиган ишимдан кайфиятим кўтарилади. Муҳими, одамларнинг энг яхши дамлари: туғилган кун, тўй, байрамларида хизмат қиламиз, шодлик улашамиз.
Аммо, ёз кунлари кулиб турадигандек кўринадиган ниқоб ичида доим ҳам яхши кайфиятдаги юзлар бўлмайди. Терлаймиз, исиб кетамиз, чанқаймиз. Юзларимиз иссиқдан қизариб кетади. Қуёш қанча чарақлагани сайин, костюм ичида бизга янада қийин бўла бошлайди. Аксига олиб, баҳор-ёз ойларида асосан, қуёш тик келган вақтда хизматда бўламиз.
Мен кўп киядиган Теддининг бир марталик хизмати учун мижозларимиз 200 минг сўм тўлайди. Менга эса бу пулнинг 50 мингги берилади. Бу сизга оздек туйилиши мумкин, аммо биз бир кунда 4 тагача буюртма қабул қиламиз. Аслида 4 тадан кўп буюртма бўлиши ҳам мумкин, аммо вақт тўғри келмайди. Агар туғруқхонадаги хизматимиздан ташқари буюртмачининг уйига ҳам боришимизни хоҳлаб қолишса, озгина пул қўшишларига тўғри келади.
Жамоамизда жами 13 та костюм ва 15 та бола бор. Мижозлар камида 2 та ўзига ёққан қаҳрамонни буюртма қилади, лекин баъзан фарзандли бўлганидан қувониб кетган дадалар туғруқхонага 13 та айиқвойнинг ҳаммасини таклиф қилади. Биз фақат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлаймиз. Бошқа вилоятларга боришимиз учун, буюртмалар кўп бўлиши керак.

Мен келажакда энг машҳур мультфильм ва фильмлар қаҳрамонларининг костюмларини сотиб олмоқчиман. Масалан: Ўргимчак-одам, Бэтмен, Дэдпул. Ва аниматорлар учун ўзим янги қаҳрамон яратишни истайман. Бу ҳақида яна ўйлаб кўришим керак.
Зиёвуддин Илҳомов
14 ёшда
Агар ҳеч қандай ниқобсиз, истаган ҳаракатингизни қилиб, одамлар қаршисида рақс тушсангиз борми? Улар буни тўғри қабул қилишмайди, ғалати қарашади. Ниқобда эса, мазза қилиб рақс тушишингиз, сакрашингиз, маҳалладаги кичкинтойларни хурсанд қилишингиз-у, ортидан қувиб йиғлатишингиз ҳам мумкин. Бу — завқли.

Менга айиқвой бўлишни биринчи марта тоғам таклиф қилган. У кўпгина айиқ, Микки Маус ва Бурундуқлар сотиб олмоқчилигини айтган эди. Биринчи марта туғруқхонадаги хизматда катта, ишириладиган, жигарранг айиқни кийганман.

Менга кўпроқ туғилган кунга бориш ёқади, чунки бу базм тўйлардагичалик кўп вақтимизни олмайди. Туғилган кунларда одатда бир марта рақс тушамиз, кейин торт кесилади, кейин яна рақс тушамиз. Тамом.
Севимли персонажим Микки Маус кийими менга ёқади, чунки болалар ундан қўрқмайди. Бу Миккининг ниқоби кулиб турадиган қилиб тикилганидан деб ўйлайман. Баъзида юпкали, киприклари узун қиз бола Микки Маус костюмини кийишимга тўғри келади. Бундан хафа бўламан. Миккининг ўғил бола костюмини мендан бўйи баландроқ бола кияди. Бошимдаги ниқобни ечганимда одамлар «Ха-ха, ўғил бола экан», деб устимдан кулишади. Тезроқ бўйим ўсса эди, ўғил бола Миккини фақат ўзим киярдим. Мен «Капитан Америка» мультфильмининг супер қаҳрамони костюмини кийишни орзу қиламан.
Мактабдаги дарсларимга ишим ҳалақит қилмайди. Мен куннинг биринчи ярмида мактабга бораман, иккинчи ярмида эса ишга. Келажакда IT соҳасини ўрганмоқчиман.
Матн ва фотосуратлар муаллифи Мадина Аъзам.
Матн ва барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг