«Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари пора билан қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, банк филиали раҳбари Б.Ҳ. (1982 й.т.) Самарқанд шаҳридаги МЧЖга 2 млрд сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилиб, олдиндан 4 мингини олган.

Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Б.Ҳ. қолган 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда, мансабдорга нисбатан, ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.