Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Чақирилувчилар Ватанга садоқат қасамёдини
қабул қилди
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Чақирилувчилар Ватанга садоқат қасамёдини
қабул қилди
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар Ватанга содиқлик қасамёдини қабул қилди. Маросимда «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин иштирок этиб, чақирилувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
24 апрель куни Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёдига бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтди. Тадбирлар Ўзбекистоннинг барча ҳарбий округлари, ҳарбий қисм ва муассасаларида бўлиб ўтди. Пойтахтдаги маросим Қуролли кучлар давлат музейи ҳудудидаги «Ватанга қасамёд» ёдгорлиги олдида бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов мудофаа вазирининг аскарларга табригини ўқиб эшиттирди.

Вазир ўринбосари Шуҳрат Холмуҳамедов (чапдан биринчи)

«Ҳар бир эркак Ватан, ота-она олдида қасамёд қилиши шарт, – дейди ҳарбий қисм командири, подполковник Азиз Аҳмедов «Газетa.uz»га. – Бу ҳаётда бир маротаба бўлади... Қасамёд тантанали маросим, чунки тадбирда аскарларнинг яқинлари иштирок этишади ва улар ёшларнинг Ватанга садоқат қасамёдини қабул қилиб, уни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олганликларига гувоҳ бўлади».
Қасамёд қилган барча аскарлар шу йилнинг баҳорида ҳарбий хизматга келган. Улар 20 кун давомида умумий ҳарбий низомлар, маънавий-маърифий, сафланиш, жисмоний, ўт очиш, муҳандислик ҳамда бошқа махсус интизом бўйича тайёргарликдан ўтди, дейди Азиз Аҳмедов.

«[Энди] уларда жанговар руҳ бор. Бу вақт ичида улар мустақил бўлиб, ўзлари учун масъулиятни ҳис қилишни бошлашди», — дея қўшимча қилди подполковник.
реклама
реклама
Офицернинг айтишича, қасамёддан кейин ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ўзгаради. Маросимга қадар улар нарядга чиқишмасди, қоидабузарликлар учун улар интизом устави бўйича жазоланмасди.

Азиз Аҳмедовнинг айтишича, қасамёд қилган ҳарбий хизматчилар содир этган жинояти учун Жиноят кодекси ва интизом уставига мувофиқ жазоланади. Ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, улар ҳам барча фуқаролар сингари фақат Жиноят кодексига мувофиқ жавобгар бўладилар, бироқ ҳарбий сирни тарқатмаслик мажбуриятини ўзида сақлаб қолади.
Аскар Бобуршоҳ Зоҳиджоновнинг отаси Бобуржон Йўлдошевнинг айтишича, у ўғлининг синфдошлари ва бошқа яқинлари билан бирга Наманган вилоятидан келган. Чақирилувчиларнинг қасамёд қабул қилиш санаси ҳақида унга бўлим командири хабар берган.

«Ўғлим 14 январда туғилган — бу рамзий маъно. Болалигидан у ҳарбий бўлишни орзу қилган. Онаси хавотирда эди, лекин бу унинг Ватан олдидаги бурчи. Нега энди юбормаслик керак экан? Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, у олий ҳарбий таълим муассасаси – Миллий гвардияга ўқишга кирмоқчи», — деди Бобуржон Йўлдошев.
Унинг қўшимча қилишича, маросимдан сўнг кечки соат 18:00гача аскарларга ҳарбий қисмдан жавоб берилди. Бу вақтда оила Тошкентда яшовчи қариндошлариникига бориб, ош пиширишади.
реклама
реклама
Яна бир ота, Илдар ўғлини кўриш учун Самарқанддан келган. Унинг сўзларига кўра, унинг ўзи Совет Иттифоқи даврида Карелияда армияда хизматда бўлган.

«Ўғлимнинг ишда омади келмади, армияга боришини айтди. У киришга ҳаракат қилди. Қайси қўшинда хизмат қилишнинг фарқи бўлмаса-да, техникалар билан ишлайдиган қўшинларга киришга ҳаракат қилди... Мен ўғлимдан хавотир олмадим. Аксинча, унинг дунёқараши кенгайиб, армия нималигини, ота-она кимлигини ҳис қилишига ҳаракат қилдим».
Илдар ўғлини кўрганини, кўзлари кўзларига назари тушганини айтди.

«Мен уни унчалик соғинмадим. У ўзини эркакдек ҳис қилиши керак. Агар у ҳарбий хизматни давом эттирмоқчи бўлса, бунга қарши эмасмиз. Ҳамма эркаклар хизмат қилгани каби у ҳам хизмат қилсин», — дейди у.
Юлияга маросим санаси ҳақида ўғли Илхон телефон орқали маълум қилган. У Навоийдан келган.

«Унга ҳаммаси ёқаётганлигини, яхши овқатлар беришаётганини айтди. Мен унга: агар ўқишга кирмасанг, армияга борасан, дердим. Лекин у ўқишга кирди. У ҳозирда Москвада чет тили бўйича сиртқи таълимда таҳсил олади. Унга армия ҳам зарар қилмайди, деб қарор қилдим. У жисмонан яхши формада бўлишини хоҳлардим. Ишга кирадиган пайт бу унга ас қотишини уйлаб, ўғлимга барибир армияга бор, дедим», — дейди у.

Юлиянинг қўшимча қилишича, агар ўғли ҳарбий хизматни давом эттирмоқчи бўлса, унга қаршилик қилмайди.
Фотосуратлар муаллифи Евгений Сорочин.
Матн ва барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг