Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва Қашқадарё вилоят ИИБ томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар берди Департамент матбуот хизмати.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати
Маълум бўлишича, Нишон тумани Халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш экспулатация хизмати бош мутахассиси Ж.И. тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиб олиш ишларини олиб бориш учун бўлим мудири орқали «ҳамкорлик» шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига «Қ.Т.» МЧЖ раҳбаридан 5400 АҚШ доллари пора талаб қилган. У пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аввалроқ, Пахтаободда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган ирригация ва кадастр бўлими ходимлари ушлангани ҳақида ёзган эдик.