Фарғона вилояти Фурқат тумани ИИБ ходимлари 20 апрель куни фуқаро М.Р. Бекобод қишлоғи ҳудудидаги ўзига тегишли томорқа майдонида 55 туп кўкнори етиштираётганини аниқлади, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан (экиш тақиқланган экинларни етиштириш / уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланган кўкнори ўсимликлари ашёвий далил сифатида олинган, гумондор эса ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Фурқат тумани ИИБ ходимлари фуқаро Х.К. ўз томорқасида 6 туп кўкнори ўстираётганини аниқлаган эди.