“
«...Тошкент қурувчиларининг интернационал отрядлари муваффақият билан ҳаракат қилишди. Уч ярим йилда 3200 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, 60 мингдан ортиқ хонадон таъмирланди, ўнлаб мактаблар, болалар боғчалари ва яслилар, шифохоналар, савдо корхоналари қурилди. Маъмурий, илм-фан, маданият муассасаларининг замонавий, кўркам бинолари, янги кенг кўчалар, хиёбонлар ва майдонлар шаҳар ландшафтига жуда мос тушади.
Янги Тошкент кенгайиб, юксалмоқда – замонавий шинам шаҳар. У ўз чегараларини анча кенгайтирди: ҳудуди олти минг гектарга, аҳолиси эса 204 минг кишига кўпайди.
Тошкентнинг янги мавзелари, уйлари аҳолиси ҳам «Москва», «Ленинград», «Рус», «Украин», «Беларус», «Қозоқ», «Грузин», «Озарбайжон», «Арман», «Қирғиз», «Литва», «Туркман», «Латвия», «Тожик», «Молдова», «Эстония» қурувчиларини ҳеч қачон унутишмайди».
(В.А. Архангельский таҳрири остидаги «Тошкент – қардошлик шаҳри» китобидан. 1969 йил).
Изоҳ