Қаршида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Азимов Муротжон Бердиалиевич номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди. Овоз бериш натижаларига кўра, Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

2018 йилнинг февраль ойида генерал-майор Муротжон Азимов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.

2016 йилнинг сентябридан у Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари, унгача эса Бухоро вилояти прокурори бўлган.