Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишлари олиб борди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

Хабарга кўра, ўрганишлар давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланган. Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.