Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов 22 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклаганини маълум қилди.

Расмий вакил саволлар юзасидан элчихонага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилш мумкинлигини қўшимча қилган.

Манзил: Киев шаҳри, Володймйрска кўчаси, 16, 01901.

Тел.: +380 44 501 50 00 (умумий саволлар), +380 44 501 41 81 (умумий саволлар), +380 44 501 41 82 (консуллик бўлими) ва +380 44 501 41 83 (консуллик бўлими), эл. почта: embassy@uzbekistan.org.ua

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган эди.