Тошкентнинг Учтепа туманида Николая II даврига оид 5 рубллик тилла тангаларнинг сохта нусхаларини сотаётган фирибгар ушланди, дея хабар қилди Бош прокуратура ҳузудаги Департамент

Департаментнинг Учтепа туман бўлими ҳамда ИИВ ШХББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А. К. бошқа бир фуқаро М.га 20 дона тангани ҳар бирини 300 АҚШ доллардан ҳисоблаб сотмоқчи бўлгани аниқланди. У жами 6 000 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.