23−24 апрель кунлари Тошкентда, Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчаларда спортчилар ва ҳаваскорлар орасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, мусобақа кунларида соат 06:00 дан 14:30 га қадар:

  • Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми ёпилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этди. Шунингдек, улардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига риоя қилишларини сўради.