Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани аҳолиси билан учрашувда Амир Темур сиймоси ҳақидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди. Бу ҳақда «Микрофон кўтарган аёл» Telegram-каналида маълум қилинди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Соҳибқироннинг жангларда ғолиб бўлиш мероси ўрганилмаган, номаълум.

«Кеча 2 соат китоб ўқишга вақтим бўлди. Кабинетимга ҳеч ким кирмаган пайтда Амир Темурнинг Тўхтамишхон билан жанг қилганда қандай ғолиб бўлганини ўқидим. Соҳибқироннинг жангларда ғолиб бўлиш мероси ўрганилмаган, бизга номаълум. Амир Темур ҳар бир жангда 7 йўналишда ўз усуллари билан курашган. Жасорати, ўз аскарларини мардонавор тарбиялаши билан бирга, жангларни ҳам ўзи бошқарган. Ўзим учун ҳам бу янгилик бўлди. Бизга буларни ўргатмаган, бошқа давлатлар тарихини ўқидик» — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Президент Соҳибқироннинг жанговар меросини чуқур ўрганиш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.