ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормади — «Толибон»

«Толибон» матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ИШИДнинг Хуросон бўлими жангчилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга ракеталар учиришга урингани, бироқ снарядлар ўзбек чегарасигача етиб бормаганини тасдиқлади. У Афғонистон ҳеч кимга ўз ҳудудидан қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилишга йўл қўймаслигини билдирди. Шунга қарамасдан, мамлакат муваффақ ҳукумати ТИВ ўққа тутиш ҳолатини рад этди. Тармоқларда ракета қурилмаси ишлатилиши ҳамда Афғонистон ҳудудидаги Ўзбекистон қирувчи самолётлари акс этган тасвирлар тарқалди.

«Маҳкумлар шикояти бўйича 7 нафар ички ишлар ходимига интизомий жазо қўлланилган» — Омбудсман

2021 йилда Омбудсман номига маҳкумлар, уларнинг яқин қариндошлари ҳамда адвокатлари томонидан 6104 та мурожаат келиб тушган. Маҳкумларнинг шикоятлари асосида 4 та ҳолатда ички ишлар ходимларининг 7 нафар ходимига интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 59 нафар маҳкумга тайинланган жазолар енгилроқларига алмаштирилди.

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун 150 млн евро ажратади

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтишини осонлаштиришга қаратилган битим имзоланди. Биринчи кредит шартномаси қиймати 150 млн еврони ташкил қилади.

Афғонистондан наркотик моддаларнинг контрабандаси ҳажми ошди — Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбари Олим Нарзуллаевнинг айтишича, Афғонистондан «Шимолий йўналиш» орқали наркотик моддаларни олиб ўтиш ҳолатлари кўпайган. Бунда кўп кузатилган наркотик моддаларни олиб ўтишга уриниш Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали бажарилган.

Ҳайдовчилар нима сабабдан жойнинг ўзида дислокация кўчирмаси билан таниша олмаслигига изоҳ берилмади

Дислокация кўчирмаси билан танишиш мураккаблашганига қарамай, ЙПХ инспекторлари «назоратсиз қолмайди», — деди ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров. Лекин у нима сабабдан хайдовчилар дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганига изоҳ бермади.

Маҳкумлар ишлаган муддатни иш стажига қўшиш таклиф этилмоқда

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ даврида бажарилган ҳар қандай иш, агар ушбу иш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, жазони ўтаб бўлган шахсларга «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, озодликка чиққан шахсларни аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритиш режалаштирилмоқда.

«Автотураргоҳларни камайтириб, жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигини оширамиз» — Транспорт вазирлиги

Пойтахтда автотураргоҳлар сонини қисқартириш ва жамоат транспорти ривожланиши учун кўпроқ шароит яратиш режалаштирилаяпти, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда автотураргоҳларни кенгайтириш учун ер йўқ, уларда автомобилларни эрталабдан кечгача сақлаб туриш эса ер ресурсларидан фойдаланишнинг энг самарасиз усули ҳисобланади.

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди

Жиззахнинг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши ва тошқинлар кузатилди. Мактаб ва боғча зарар кўрди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, икки соат ичида Ғаллаорол метеорология станцияси йиллик ёғингарчиликнинг деярли 10 фоизини қайд этган.

Божхоначилар томонидан йил бошидан бери ярим тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон божхона хизмати органлари томонидан 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Шунингдек, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинган, 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг айланишининг олди олинган.

Сохта авиачипта тайёрловчилар ушланди

Бухоро вилоятида фуқароларга қалбаки авиачипталарни расмийлаштирган корхона раҳбари ва унинг шериги қўлга олинди. Январь-февраль ойларида улар сохта чипталарни Бухоро-Домодедово рейси бўйича 27 нафар фуқарога сотишган.

«Яндекс Такси» компаниясига IT-парк резиденти бўлиш таклиф қилинди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Яндекс такси» компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича бошқарувчи директори Кирилл Свинцов билан учрашув ўтказди ва унда компанияга Ўзбекистон IT-паркининг резиденти мақомини олишни таклиф қилди.

АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner пикапларини топширди

АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига қиймати 2,5 млн долларлик 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner пикапларини топширди. Автомашиналар Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида тақдим этилди.

Президент 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

АКТ вазирлиги Microsoft компаниясига Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди

Microsoft билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича онлайн учрашувда АКТ вазирлиги компанияга Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди.

Кичик тадбиркорлар учун йиллик 14 фоиз ставкада 5 млрд сўмгача кредит ажратилади

Кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун банкларга 300 млн доллар эквивалентида кредит линияси ажратилади. Маблағларининг камида 70 фоизи шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади. Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада, 5 млрд сўмгача миқдорда ажратилади.

ССВ шер боласи тишлаб олган боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шер боласи тишлаб олган боланинг аҳволи қониқарли экани, у пойтахтдаги 2-болалар поликлиникасида даволанаётганини маълум қилди. Боланинг аҳволини травматология ва нейрохирургия бўлими мудири ҳамда Ўзбекистон бош рабиологи назорат қилмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Давлат Умаров: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?

Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Журналист Давлат Умаров «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида 2018 йил Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида волонтёр сифатида қатнашгани ҳамда «Ливерпуль» футболчиси Стивен Жеррарднинг бутсасини илиб олишига бир баҳя қолганлиги ҳақида сўзлаб берди.

«Мартгача яхши ишлаётганди». Янгиланган Soliq мобил иловасида техник камчиликлар кузатилмоқда

Янгиланган Soliq мобил иловасида техник камчиликлар, жумладан, кешбэкни рўйхатдан ўтказиш, тасдиқлаш, уни ечиб олиш ва картани киритишда муаммолар кузатила бошлади. Буни бир қанча истеъмолчилар қайд этишди, шу жумладан, «Газета.uz» ҳам бу каби қийинчиликлар мавжудлигини аниқлади. Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳолатни «фойдаланувчилар сонининг ошиши билан айрим ҳолатларда техник камчиликлар кузатилиши мумкин» дея изоҳлади.