Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида фуқаро давлат захирасидаги ер майдонини сотишга уринганликда гумон қилинмоқда. Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.

Таъкидланишича, фуқаро З.П. туманнинг «Сарқипчоқ» МФЙ ҳудудида бўлган давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро номига танишлари орқали расмийлаштириб беришига ишонтирган.

Ерни 22 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 11 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилмоқда.